События

Мы в социальных сетях:

Facebook Twitter Telegram

Главная > Устав ГУП "Госглавэкосертификат"

Устав ГУП "Госглавэкосертификат"

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани ҳокимияти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси

томонидан

2015 йил «___» ________ даги

______-сон реестр рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНДИ»

Ўзбекистон Республикаси Табиатни

муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Раиси

_________________Б.Абдусаматов

«__»__________ 2015 йил

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза

қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги

«DAVLAT EKOLOGIK SERTIFIKATLASHTIRISH

STANDARTLASHTIRISH VA ME’YORLASHTIRISH

BOSH BOSHQARMASI»

Давлат Унитар Корхонаси

У С Т А В И

(янги таҳрирда)

Тошкент - 2015 йил

1.УМУМИЙ КОИДАЛАР

1.1 Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ “DAVLAT EKOLOGIK SERTIFIKATLASHTIRISH, STANDARTLASHTIRISH VA ME’YORLASHTIRISH BOSH BOSHQARMASI” Давлат унитар корхонасининг (кейинчалик матнда “Бош бошқарма”деб юритилади) ҳуқуқий мақомини, мақсад ва вазифаларини, муассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, бошқарув органнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, Бош бошқарма ва муассис ўртасидаги мулкий муносабатларни белгилайди.

Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги давлат унитар корхонаси ҳисобланади, аввал Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, ТСРУ Инспекцияси томонидан 29.10.2009 йил №-1190-сонли реестр тартиб рақами билан давлат рўйхатига олинган ва унинг янги таҳрирдаги Устави Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги  215-сонли қарори талабларига кўра қайта ишлаб чиқилган.

Бош бошқарманинг Муассиси Ўзбекистон  Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда “Муассис’’деб юритилади). Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қарор ва фармойишлари, мазкур Устав ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19-апрелдаги “Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида ”ги 151-сонли қарорининг “Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни тартибга солиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилувчи маҳсулотларни экологик сертификатлаштириш тартиби”га қилинган иловаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги №293-сонли “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида” қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги №122-сонли “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2007 йил 07 апрелда 1670-сон билан рўйхатдан ўтган “Вақтинчалик йўриқнома”, давлат стандартларида белгиланган муддатларда экологик сертификатлаштириш ишлари амалга оширилади.

Бошқарма давлат мулкидаги, ўзига тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида берилган мулк негизида ташкил этилган давлат хўжалик ҳисобидаги корхона шаклидаги ташкилотдир, у ўзига бириктирилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, Муассиснинг топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ  мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади.

1.2 Бош бошқарманинг тўлиқ номланиши:

Ўзбек тилида: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси «DAVLAT EKOLOGIK SERTIFIKATLASHTIRISH, STANDARTLASHTIRISH VA ME’YORLASHTIRISH BOSH BOSHQARMASI» Давлат Унитар Корхонаси;

Рус тилида - Государственное Унитарное Предприятие “Главное управление по государственной экологической сертификации, стандартизации и нормирования при Государственном комитете Республики Узбекистан по охране природы «ГЛАВГОСЭКОСЕРТИФИКАТ».

1.3. Бош бошқарманинг қисқа номланиши:

Ўзбек тилида - «BOSHDAVEKOSERTIFIKAT» ДУК;

Рус тилида - ГУП “ГЛАВГОСЭКОСЕРТИФИКАТ”.

1.4. Бош бошқарма юридик шахс бўлиб, алоҳида мол-мулкга, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, рамзи, штамплари ва бланкаларига, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган, ўзининг номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.

1.5. Бош бошқарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

1.6. Бошқарма муассис розилиги билан қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат ташкилотлари, шунингдек уларда юридик шахсларнинг қатнашишига йўл  қўйиладиган нотижорат ташкилотлар қатнашчиси бўлиши мумкин.

1.7. Бош бошқарма давлатнинг бошқа корхонаси муассиси бўлишга ҳақли эмас.

1.8. Бош бошқарма Уставига ўзгартиришлар Муассиснинг қарорига кўра киритилади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.

1.9. Бош бошқарма ўз Уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда бу тўғрида тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини (унинг ҳудудий органини) хабардор қилади.

1.10. Бош бошқарманинг расмий ва иш тиллари – давлат ва рус тилларидир.

1.11. Бош бошқарманинг манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Мустақиллик майдони, 5 уй.

II. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА ФАОЛИЯТ ТУРИ

2.1. Бошқарма фаолиятининг асосий мақсади Республикамизда экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштиришнинг ягона сиёсатини жорий этиш, амалга ошириш ва бу тизим бўйича методик ишларга раҳбарлик қилиш ҳисобланади.

2.2. Бош бошқарма ўз мақсадларига мувофиқ қуйидаги фаолият ишларини амалга оширади:

Экологик сертификатлаштириш бўйича:

-экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва уларни республика худудидан олиб чиқиш натижалари бўйича экологик сертификатлар бериш;

-маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш технологик жараёнларини экологик сертификатлаштиришда уларнинг стандартларида ва  меъёрий ҳужжатларида белгиланган экологик талабларга риоя этилишини синов лабораториялари натижаларига кўра таъминлаш;

- янги автотранспорт воситаларини “Евро” экологик даражаси аниқлаш ва талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш;

-янги автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасида белгиланган “Евро” экологик даражаси талабларига номувофиқлиги аниқланганда номувофиқлиги тў-рисида хулосалар бериш;

-республикамизда кўрсатилаётган хизматларни экологик сертификатлаштириш;

-республикамиз ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ҳосил бўладиган чиқиндиларни экологик сертификатлаштириш;

-республикамиз ҳудудида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни, кўрсатиладиган хизматларни экологик хавфсиз белгиси билан тамғалаш (маркировка).

-Республикамизда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишида экологик сертификатлаштиришнинг аҳамиятини ошириш;

-“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган аккредитация доирасига кўра ишларни олиб бориш ва ундан четга чиқмаслик;

-маҳсулотларни экологик талаб асосида сертификатлаштиришда уларнинг ўз хусусияти (меъёр, кўрсатгич)ларига мослигини аккредитланган синов лабораторияларнинг берган хулосаларига кўра аниқлаш ишлари.

Экологик стандартлаштириш бўйича:

- республикада атроф–муҳитни муҳофаза қилишга оид жаҳон андозаларига мос меъёрларни ишлаб чиқишни йўлга қўйиш;

- экологик хавфсизликни таъминловчи стандартларни ишлаб чиқишни йўлга қўйиш, тегишли таклифларни бериш ва назорат қилиш:

- экологик стандартларни Миллий стандартлаштириш тизими орқали Халқаро стандартларга уйғунлаштиришда қатнашиш;

- ИСО Халқаро стандартларни корхона ва ташкилотларда жорий этиш ва сертификатлаштириш.

 Экологик меъёрлаштириш бўйича:

- Қорақалпогистон Республикаси ва вилоят филиаллари томонидан атроф - муҳитни ифлослантирувчи чиқиндиларни жойлаштиришнинг ПДВ, ПДО, РСВ, ПДС, чегаравий меъёрлари ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарига тасдиқлашга тақдим этиш;

-Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда атроф-муҳитни ифлослантирувчи  манбаларнинг умумий рўйхатидан фойдаланиш;

2.3. Бош бошқарма вазифаси ва ваколатлари

Бош бошқарма вазифалари қуйидагилардан иборат:

-экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш тизимини доимий такомиллаштириш ва унинг тўғри амалга оширилишини таъминлаш;

-экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштиришга оид меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва унинг фондини шакллантириб бориш;

-экологик сертификатлаштириш ишларини амалга оширишда аккредитланган синов лабораторияларининг берган маълумот ва натижаларига таянган ҳолда экологик хавфсизликнинг меъёр ва кўрсаткичларига доимий риоя этилишини таъминлаш;

-экологик сертификатлаштириш ишларининг тўғри амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда “Ички аудит” ўтказиш ва унинг натижаларига таянган ҳолда камчиликларни бартараф этиш;

-экологик сертификатлаштириш натижалари бўйича хавфсизлик кўрсаткичларини тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;

-экологик сертификатлаштириш ишларини аккредитация доирасида амалга ошириш ва доимий равишда кенгайтириб бориш;

-Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар филиалларига ҳамда мурожаат этувчиларга етарли маълумотлар бериш;

-экологик сертификатларни расмийлаштиришда аккредитланган синов лабораторияларининг синов натижалари ва эксперт-аудиторлар хулосаларига таянган ҳолда экологик сертификатлар ва хулосаларни расмийлаштириш;

-экологик сертификатлаштириш натижаларининг ҳақконийлигини таъминлаш;

-тадбиркорларнинг мурожаатига асосан прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда экологик хавфсизлик талабларини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига хулоса бериш;

Филиал ва бошқа «Экологик сертификатлаштириш органлари»ни экологик сертификат бланкалари билан марказлаштирилган ҳолда таъминлаш.

Бош бошқарма қуйидаги ваколатларга эга:

-ўз ваколати доирасида вазирлик, қўмита, идора ва ташкилотларнинг тегишли тузилмаларидан иш фаолияти учун керак бўлган маълумот ва ахборотларни олиш;

-Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар филиаллари ва бошқа экологик сертификатлаштириш органларининг фаолиятини назорат қилиш;

- аккредитациядан ўтмаган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар филиаллари Бош бошқарманинг аккредитация доирасида ҳамда молиявий фаолиятини хизмат кўрсатиш тарифларини Бош бошқарма томонидан тасдиқланган тариф асосида юритиш;

-экологик сертификатлаштирилиши мажбурий бўлган маҳсулотлар, чиқиндилар, технологик жараёнлар ва хизматлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва лозим бўлган тақдирда унга ўзгартиришлар киритиш;

-ўтказилган экологик сертификатлаштириш ишлари натижалари тўғрисида ва экологик сертификатлаштириш талаблари бажарилмаган ҳолларда “Ўзстандарт” агентлигига даврий равишда хабар бериш;

-ўтказилган экологик сертификатлаштириш натижалари юзасидан амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида инспекцион назорат ўтказиш;

-филиаллар ва бошқа экологик сертификатлаштириш органларидан экологик сертификатларни тўғри расмийлаштириш ҳамда унинг юзасидан даврий ҳисоботлар қабул қилиш, фаолиятларини доимий назорат қилиш ва жойида методик ёрдам кўрсатиш;

-филиалларга ўз фаолият юритувчи ҳудудида экологик сертификатлаштириш идораси шаклида аккредитациядан ўтиши бўйича методик ёрдам кўрсатиш;

-экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш бўйича баҳсли масалаларни ҳал этишда суд ва хўжалик судларида даъвогар ёки жавобгар сифатида қатнашиш;

-мурожаат этувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг тижорат сирларини ошкор этмаслик;

-“Ўзстандарт” агентлиги томонидан инспекцион назорат ўтказилишида унинг вакилларига текширув имкониятларини яратиш;

-Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида ўз филиалларини очиш;

-давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш тизимида ишловчи мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва даврий равишда аттестациядан ўтказиш;

-экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш сиёсати нуқтаи назарида унинг натижалари юзасидан радио, телевидение ва матбуотларда чиқишлар уюштириш;

-экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни Ўзбекистон Респубкасига олиб кириш ва уларни унинг худудидан олиб чиқишда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган “Евро” экологик даражадан кам бўлмаган янги автотранспорт воситаларини олиб киришда, олиб чиқишда ҳамда маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ва хизматларни экологик сертификатлаштиришда уларнинг экологик сертификатлаштириш ва синов лабораториялари талабларига жавоб бермаслиги аниқланган ҳолларда мурожаат этувчи шахс ёки корхоналарга рад жавобини бериш;

-экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш ишларини амалга оширишда зарур бўлган ҳолларда четдан мутахассисларни жалб этиш ва уларнинг меҳнатига шартнома асосида ҳақ тўлаш;

- экологик менежмент тизими ИСО халкаро стандартларни жорий этиш мақсадида  Экологик менежмент Идорасини ташкил этиш ва ўрнатилган талаблар асосида аккредитациялаш;

-экологик менеджмент тизими идораси ишларини ривожлантириш мақсадида унга экологик менеджмент эксперт-аудиторларни  жалб этиш ва уларнинг меҳнатига шартнома асосида ҳақ тўлаш;

- экологик сертификатлаштириш ва экологик хавфсизлик белгисини тамғалаш бўйича  фаолият юритувчи бўлим ташкил этиш ва уни малакали мутахассислар билан таъминлаш;

- мутахассисларни доимий малакасини ошириб бориш мақсадида ўқишлар ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш масалаларига бағишланган анжуман ва семинарлар ўтказиш.

III. МУАССИСНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1 Муассис қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-Бош бошқарма уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

-Бош бошқарма бошлиғи билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муддатидан олдин тўхтатиш;

-Бош бошқармани қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини таъйинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш;

-Бош бошқарма мулкига оид битишувларни ҳақикий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;

-зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасига Бош бошқармани хусусийлаштириш ёки давлат тасарруфидан чиқариш бўйича таклиф киритиш, тугатиш комиссиясини таъйинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;

-Бош бошқармага етказилган зарарларни ундириш тўғрисида Бош бошқарма раҳбарига нисбатан даъво тақдим этиш;

-Бош бошқарманинг қонуний манфаатларини давлат муассасалари ва хорижий давлатлар олдида ҳимоялаш ва ривожланишига кўмаклашиш.

3.2.Муассис қуйидагиларга мажбур:

-Бош бошқарма бошлиғини таъйинлаш, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат шартномасини тузиш;

-Давлат бошқармасини ижро этувчи органининг ушбу Уставнинг 4.7 - бандига мувофиқ мулкни тасарруф этишини тегишли равишда Давлат мулки қўмитаси ёки унинг худудий бошқармаси билан келишиш;

-Бош бошқармага берилган давлат мулкидан мақсадли фойдаланилишини ва сақланишини, шунингдек унинг бегоналаштирилишини назорат қилиш.

IV. БОШҚАРМАНИНГ МУЛКИ

4.1. Бош бошқарманинг устав фонди 1 000 000 (бир миллион) сўмни ташкил этади.

4.2. Бош бошқарманинг Устав фонди Муассис томонидан берилган маблағ (мулк) ҳисобидан тушган соф фойдадан шакллантирилган.

4.3. Бош бошқарманинг мулки:

-муассис томонидан Бош бошқармага тезкор бошқариш ҳуқуқи билан бириктирилган мулк;

- Бош бошқарманинг ўз фаолиятидан олган даромадлари;

-Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар филиалларидан тушган умумий маблағлар;

-қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.

4.4. Бош бошқарма мулкининг қиймати бошқарманинг мустақил балансида акс эттирилади.

4.5. Бош бошқарма мулки бўлинмас мулк ҳисобланади ва Бош бошқарма ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас.

4.6. Бош бошқармада давлат мулкини тезкор бошқариш ҳуқуқи топшириш - қабул қилиб олиш далолатномаси бошқарма бошлиғи ва муассис томонидан имзоланган вақтдан бошлаб пайдо бўлади.

4.7. Бош бошқарма мулкини тасарруф этиш қуйидаги ҳолларда Бош бошқарманинг ижро этувчи органи томонидан Муассис билан келишган ҳолда амалга оширилади:

-асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга топшириш;

-мулкни хўжалик жамияти устав фондига улуш сифатида қўшиш;

-хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш;

-хўжалик жамиятларидаги Бош бошқармага тегишли акциялар (улушлар)ни сотиш;

-мулкни Бош бошқарма фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган бошқача тарзда тасарруф этиш.

4.8. Бош бошқарма устав фонди миқдорини камайтириш ёки кўпайтириш муассис қарорига асосан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

V. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ

.

5.1.  Бош бошқарма муассис билан келишилганидан сўнг, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда филиал ва ваколатхоналарни  ташкил этиш ҳуқуқига эга.

5.2. Филиал ташкил этилгандан кейин бир ҳафта муддатда Бош бошқарма бу тўғрида Муассисни хабардор қилиши шарт.

5.3. Бош бошқарманинг филиаллари Бош бошқарма раҳбари томонидан тасдиқланган Низомлар асосида фаолият кўрсатади ва Бош бошқарма томонидан берилган мулкга эга бўлади.

5.4. Филиални бевосита бошқариш ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда Бош бошқарма бошлиғи буйруғи билан бунга ваколат берилган филиал бошлиғи томонидан амалга оширилади.

5.5. Филиал бошлиғи Бош бошқарма томонидан берилган Ишончномага асосан ҳаракат қилади. Филиалнинг ходимларини ишга олиш ва бўшатиш Бош бошқарма томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

5.6. Экологик сертификатлаштириш сиёсатини тизимда ривожлантиришда филиаллар сертификатлаштириш идораларига бўлган талабларга лойиқ топилганда ҳамда Бош бошқарманинг рухсати берилган тақдирда экологик сертификатлаштириш идораси шаклида аккредитациядан ўтиши, фақат ўз ҳудудида  фаолиятини ошириши мумкин.

5.7 Бош бошқарманинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича қуйидаги филиаллари мавжуд:

1.Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси ҳузуридаги давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси “Бошдавэкосертификат” давлат унитар корхонасининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали. Юридик манзили: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Бердах Гузари;

2.Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси ҳузуридаги давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси “Бошдавэкосертификат” давлат унитар корхонасининг Андижон вилояти филиали. Юридик манзили: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Кўнчилик кўчаси, 75-уй;.

3.Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси ҳузуридаги давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси “Бошдавэкосертификат” давлат унитар корхонасининг Бухоро вилояти филиали. Юридик манзили: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Шербудин кўчаси, 41 уй;

4.Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси ҳузуридаги давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси “Бошдавэкосертификат” давлат унитар корхонасининг Навоий вилояти филиали. Юридик манзили: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Толстов кўчаси, 14 уй;

5.Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси ҳузуридаги давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси “Бошдавэкосертификат” давлат унитар корхонасининг Қашқадарё вилояти филиали. Юридик манзили: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Жайхун кўчаси;

6.Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси ҳузуридаги давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси “Бошдавэкосертификат” давлат унитар корхонасининг Самарқанд вилояти филиали. Юридик манзили: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 27-уй;

7.Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси ҳузуридаги давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси “Бошдавэкосертификат” давлат унитар корхонасининг Сурхондарё вилояти филиали. Юридик манзили: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, А.Темур кўчаси, 69-уй;

8. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси ҳузуридаги давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси “Бошдавэкосертификат” давлат унитар корхонасининг Наманган вилояти филиали. Юридик манзили: Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Хивин кўчаси, 1-уй;

9.Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси ҳузуридаги давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси “Бошдавэкосертификат” давлат унитар корхонасининг Фарғона вилояти филиали. Юридик манзили: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Б.Марғилоний кўчаси, 39/4 уй;

10.Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси ҳузуридаги давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси “Бошдавэкосертификат” давлат унитар корхонасининг Сирдарё вилояти филиали. Юридик манзили: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Маҳмудов кўчаси, 10-уй;

11.Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси ҳузуридаги давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси “Бошдавэкосертификат” давлат унитар корхонасининг Жиззах вилояти филиали. Юридик манзили: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 72-уй;

12.Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитаси ҳузуридаги давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш Бош бошқармаси “Бошдавэкосертификат” давлат унитар корхонасининг Хоразм вилояти филиали. Юридик манзили: Хоразм вилояти, Ургенч шаҳри, Ёшлик кўчаси, 1-уй.

VI. БОШ БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

6.1. Бош бошқарма фаолиятига умумий раҳбарликни Бош бошқарма бошлиғи олиб боради.

6.2. Бош бошқарма бошлиғи ўз вазифасига Муассис томонидан таъйинланади.

6.3.Бошлиқ Бош бошқарманинг якка ижро этувчи органи ҳисобланади ва Бош бошқарма олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этади, Бош бошқарма номидан ишончномасиз фаолият кўрсатади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди, Бош бошқарма номидан битишувларни белгиланган тартибда амалга оширади, ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларини тузади, ўзгартиради ва тўхтатади, буйруқлар чиқаради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради.

6.4. Бош бошқарма ходимларининг штат бўйича сони ва уларнинг иш ҳақи миқдорлари бошлиқ томонидан тасдиқланади, Муассис билан келишилади.

6.5 Бош бошқарма бошлиғи Муассис олдида белгиланган тартибда ҳар чоракда Бош бошқарма фаолияти тўғрисида ҳисоб беради.

6.6. Бош бошқарманинг бошлиғи ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Бош бошқарма манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши керак ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловларнинг, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнат ҳуқуқлари ва муносабатларидан ҳамда уларга тенглаштирилган тўловлардан келиб чиқадиган барча талабларнинг қондирилиши, ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган эҳтиёжлар учун пул маблағларини ўтказади.

VII. РАҲБАРЛИК, БОШҚАРУВ ВА НАЗОРАТ

7.1. Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ёки раиснинг ўринбосари қонунчиликда белгиланган тартибда таъйинланган ҳолда раҳбарлик қилади, Бош бошқарма бошлиғи билан меҳнат шартномасини тузади.

7.2. Бош бошқарма бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар филиаллари Низоми ва штат тузилмаларини, ҳаражатлар рўйхатини тасдиқлайди, зарур бўлган ҳолларда ўзгартиришлар киритади ҳамда Бош бошқарма бўлим бошлиқлари, ходимлари ҳамда филиал бошлиқлари ва ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади.

7.3. Бош бошқарма бошлиғи мазкур низом асосида функционал ва тезкор ишларни олиб боради, унинг ишини ташкил этади ва унинг ҳолати бўйича жавобгар бўлиб ҳисобланади. Бош бошқарманинг мулкига эгалик қилади, шартномалар тузади, банкларда ҳисоб рақамларини очади, буйруқлар чиқаради ва топшириқлар беради.

7.4. Бош бошқарма ва унинг филиаллари Ўзбекистон Республикаси герби туширилган муҳрга ҳамда лотин алифбосига асосланган ўзбек тилидаги ёзувли тамғага эгадир.

VIII. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ФОЙДАСИ ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ

8.1. Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин Бошқармада қоладиган соф фойда Бош бошқарма ихтиёрида қолади ҳамда ундан муассис қарорига кўра фойдаланилади.

8.2. Бош бошқармада ишловчи ва унинг фаолиятида иштирок этувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида сиҳатгоҳ ёки табобат марказларига пул маблағи ўтказилиши мумкин, ҳамда ходимлар бошига мусибат тушган ҳолларда уларга моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.

8.3. Ҳар бир мутахассис ёки ходимнинг меҳнат даромади унинг бошқарма иши тараққиётига қўшган шахсий  ҳиссасига кўра аниқланади. Меҳнат ҳақининг шакли, миқдори ва ходимларнинг бошқа турдаги қўшимча ҳақлари Бош бошқарма томонидан “меҳнатда қатнашув коэффициенти", Бош бошқарманинг “Жамоа шартномаси” асосида белгиланади.

8.4. Мулкка нисбатан амалдаги қонунчиликда таъқиқланмаган ҳолатларга таянган ҳолда муносабатда бўлиб, уларга ҳар қандай хўжалик ёки бошқа турдаги фаолиятларни амалга оширишда улардан фойдаланиши мумкин.

8.5. Қуйидагилар Бош бошқарма мулкини шакллантирувчи омиллар бўлиб ҳисобланади:

- мурожаат этувчи шахс ва корхоналарга кўрсатилган хизматлар ва ушбу низомда белгиланган фаолият турлари учун тўланадиган тўловлар:

- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонуний ҳужжатлари томонидан таъқиқланмаган хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан тушадиган даромадлар;

- банк ва бошқа кредиторлар кредитлари ҳамда бюджетдан аниқ мақсадда ажратилган маблағлар.

8.6. Бош бошқарма ўзига тегишли мулкни сотиш, бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларга ўтказиш, айирбошлаш, ижарага бериш, вақтинча бепул фойдаланишга бериш ёки қарзга бериш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонуний ҳужжатларига таянган ҳолда баланс ҳисобидан чиқариш ҳуқуқига эга.

8.7. Бош бошқарма ўз фаолиятини мустақил равишда режалаштиради ва молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, унинг келажак тараққиётини белгилайди.

8.8. Бош бошқарма ўз иши ва хизматларини Муассис билан келишилган ҳолда белгиланган тартибдаги нарх ва тарифлар асосида амалга оширади.

8.9. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига асосланган ҳолда мустақил равишда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

8.10. Бош бошқарма ўз ихтиёрида қоладиган соф фойда ҳисобига ушбу Уставда назарда тутилган тартибда ва муассис томонидан тасдиқланадиган миқдорларда заҳира фонди ва бошқа фондларни ташкил этиши мумкин.

IX. БОШ БОШҚАРМАНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

9.1. Бош бошқарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Бош бошқарма мулки етарли бўлмаганда Бош бошқарма мажбуриятлари бўйича субсидиар тартибда жавоб беради.

9.2. Бош бошқарма муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

X.БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

10.1.Бошқарма ҳисобот даври тугагач, ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнин

10.1.Бошқарма ҳисобот даври тугагач, ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг белгиланган тартибда давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.

10.2.Бошқарма фаолиятини хўжалик юритувчи орган сифатида назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Муассис ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

XI. БОШ БОШҚАРМАНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

11.1. Бош бошқарма Муассис қарорига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёхуд суд қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.г белгиланган тартибда давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.

10.2.Бошқарма фаолиятини хўжалик юритувчи орган сифатида назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Муассис ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

XI. БОШ БОШҚАРМАНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

11.1. Бош бошқарма Муассис қарорига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёхуд суд қарорига биноан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.

2017-01-25

Фотогалерея

ntesting mood

Территориальные комитеты