Hodisalar

Ro'yxatdan o'gan foydalanuvchilar: 2 ta

Mexmonlar: 7 ta

 

Yagona telefon raqamlari:  

+99871 236-26-66

Tartib ko’chirish

Мы в социальных сетях:

Facebook Twitter Telegram


Экоҳафталик -2013 очилиши

 

28 май куни « International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 25 йиллиги муносабати билан Экоҳафталик-2013 экологик тадбирининг очилиш бўлиб ўтди.

Экологик ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Глобал экологик жамғармасининг кичик лойиҳалари дастури ва Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.

Мазкур кенг қамровли экологик акцияга вазирликлар ва қўмиталар, Ўзбекистонда аккредациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, маъданият ходимлари ва журналистлар таклиф қилинди.

Жумладан, очилиш маросимида Олий Мажлис Сенатининг аграр, сув ҳўжалиги масалалари ва экология қўмитасидан Сенатор Холмурод Каримов, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ва БМТнинг биохилма-хилликни асраш бўйича конвециясининг миллий координатори Наримон Умаров, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакилива БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер иштирок этдилар.

Тадбирнинг биринчи кунида Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит ҳолати ва табиий манбалардан фойдаланиш тўғрисида миллий маърузанинг тақдимоти бўлиб ўтади. Маърузани Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти ва уни ташкил қилиш бошқармаси бош мутахассиси Гулшен Бенситова тақдим этди.

Пресс-брифинг давомида ОАВ вакиллари ташкилотчилардан ҳафталик бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Очилиш маросимида кўргазма ҳам бўлиб ўтди. КўргазмадаЎзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган лойиҳалари тақдим этилди.

Куннинг иккини ярмида Radisson-BLU меҳмонхонасида Глобал экологик фонднинг кичик лойиҳалари дастурининг беш йиллигига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Тадбир давомида тадбиркорлар, фермерлар, вазирлик ва идоралар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари дастур фаолияти ва унинг натижалари билан танишдилар.

Ташкилий қўмита


2013-05-28

Fotogalereya

ntesting mood

Hududiy qo'mitalari

Infografika