Давлат ташқи қарз маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар

– Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида Ўзбекистон Республикасида 2020-2024 йиллар давомида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси бўйича маълумотлар;

– Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) иштирокида “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳаси ҳақида маълумот;

 


 

 

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида Ўзбекистон Республикасида 2020-2024 йиллар давомида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси бўйича
МАЪЛУМОТЛАР

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида Ўзбекистон Республикасида 2020-2024 йиллар давомида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат экология қўмитаси ва ОТБ ўртасида меморандум имзоланиб, лойиҳанинг дастлабки параметрлари белгиланди.

Осиё тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистон Республикасида 2020-2024 йиллар давомида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрда 748-сон қарори қабул қилинди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 112,0 млн. АҚШ долл. ташкил этади. ОТБ кредит маблағлари – 60,0 млн.АҚШ долл., ҳукумат ҳиссаси – 52,0 млн. АҚШ долл.

Лойиҳа доирасида:

– 300 та чиқинди ташиш махсус техникаси, 13 та экскаватор, 13 та эгарли шатакчи, 13 та мобил сервис автотранспорт воситалари, 8 та мобил лаборатория транспорт воситаларини, 6 000 та чиқинди контейнерлари харид қилиш ва 13 та сервис марказларини қуриш ишлари бажарилади ҳамда миллий синов лабараторияларини жиҳозлаш учун 8 та мобиль лабараториялари ва чиқиндиларни бошқариш соҳасида Халқаро сертификатлаш ва малака ошириш маркази ташкил этиш ва келгусида ҳамкорлик қилиш мақсадида Халқаро сертификатлаш ва малака ошириш маркази билан келишув имзолаш кўзда тутилган.

– 6 000 та чиқинди контейнерлари харид қилиш юзасидан ташкил этилган тендер савдолари бўйича эълон берилди ва ҳозирда келиб тушган таклифларни баҳолаш ишлари давом этмоқда.

– 300 та чиқинди ташиш махсус техникасининг тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва ҳозирда харид комиссияси томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.

– 13 та экскаватор, 13 та эгарли шатакчи, 13 та мобил сервис автотранспорт воситаларининг техник шартлари тайёрланган ва ҳозирда тармоқ илмий-техник кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) иштирокида Ўзбекистон Республикасида 2020-2024 йиллар давомида “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси бўйича маълумотлар

 

 

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) иштирокида “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳаси ҳақида
МАЪЛУМОТ

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) иштирокида “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4145–сон қарори доирасида амалга оширилмоқда (умумий қиймати 180,0 млн. евро).

Лойиҳа доирасида умумий майдони 231,7 га бўлган 41 та қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонларининг 35 тасини тегишли тартибда рекультивация қилиш ва фаолиятини тугатиш;

– замонавий талаблар асосида 6 та (Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар, Тўрткўл, Қораўзяк, Қўнғирот туманларида ҳамда Хоразм вилоятининг Боғот ва Қўшкўпир туманларида) янги полигонларни ташкил этиш;

14 та ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикасининг Ходжейли, Амударё, Беруний, Элликқалъа, Қонликўл, Мўйноқ, Чимбой, Тахтакўпир туманларида ҳамда Хоразм вилоятининг Гурлан, Янгибозор, Хива, Хонқа, Янгиариқ, Хозарасп туманларида) чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини қуриш ва уларни 28 та махсус техника ҳамда 56 та 60 м3 ҳажмдаги контейнерлар билан таъминлаш;

– янгидан ташкил этилган полигонларда 6 та чиқиндиларни компост қилиш жойларини ташкил этиш ва 1 та полигонда органик чиқиндилардан биологик газ олиш ҳамда 6 та чиқиндиларни саралаш, 2 та тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилувчи ускуналарини ўрнатиш;

– янгидан ташкил этилган полигонлар учун 6 та компактор (зичлагич)ва бошқа турдаги 24 та махсус техникалар билан таъминлаш учун 180,0 млн. АҚШ долл. миқдорида кредит маблағлари ажратилиши кўзда тутилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида лойиҳа доирасида қурилиши режалаштирилган полигонлар ва қайта юклаш станциялари учун умумий майдони 111 га бўлган ер майдонлари ажратилди.

Бугунги кунда, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш жараёни давом этмоқда.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) иштирокида “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳаси ҳақида маълумот

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) иштирокида “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш” лойиҳаси ҳақида маълумот