15 апрель —Халқаро экологик билимлар куни муносабати билан Давлат экология қўмитасида  “Она табиатни асрайлик” мавзусида тадбир бўлиб  ўтди
18.
04. 2022
10:21
449
Ma’naviyat va ma’rifat

  Тадбирда Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Ж.Казбеков, бошқарма бошлиқлари ва ходимлар иштирок этди.

  Маърузачилар томонидан  ушбу сананинг асосий мақсади - сайёрамиз аҳолисининг экологик билимини бойитиш ғоясини илгари суриш, аҳолида экологик маданиятни ривожлантириш, жамиятнинг экологик хавфсизлиги ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш экани ҳақида сўз юритилиб, юртдошларимиз, айниқса, ёшлар ўртасида она табиатни асраб-авайлашни кенг тарғиб қилиш борасида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Foydali manbalar