Навоий вилояти. Ноқонуний балиқ овлаган фуқарога 17 550 000 сўм табиатга етказилган зарар белгиланди
19.
10. 2021
16:11
363
Эконадзор

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари томонидан назорат рейд тадбири ўтказилди.

Назорат рейд тадбири давомида Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани фуқароси Қ.А. томонидан Конимех тумани «Боймурод» ОФЙ ҳудудидаги Айдаркўл сув ҳавзасидан ҳеч қандай рухсатсиз ноқонуний равишда 3 дона зоғора, 62 дона оқсила балиқларини овлаганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 17 млн 550 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланиб , тўпланган ҳужжатлар Нурота тумани жиноий судига маъмурий ишни кўриб чиқиш учун юборилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар