Ўзбекистоннинг кўп асрлик дарахтлари – фото
27.
10. 2021
12:24
341
Янгиликлар

Ўзбекистон ҳудудида ёши 100 ва ундан катта бўлган 4600 дан ортиқ дарахт бор. Энг кекса дарахтлар қайси ҳудудларда ўсади ва пойтахтдаги узоқ умр кўрувчиларининг айримлари қандай кўринишга эга – «Газета.uz» фотоматериалида.

Экология давлат қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси (Давбионазорат) маълумотларига кўра, 2020 йил баҳорида Ўзбекистонда ёши 100 ва ундан катта бўлган 4682 туп дарахт бор эди. Уларнинг кўпчилиги Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида ўсади ва асосан арчалардан иборат.

Статистик маълумотлар ҳудудлар томонидан давлат ўрмон фондига киритилмаган 78 туп қимматбаҳо дарахт турларини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори ижроси доирасида тузилди. Давлат биологик назорати раҳбари Абдурашид Содиқов «Газета.uz»га маълум қилишича, ёши 100 ва ундан катта бўлган барча дарахтлар давлат муҳофазасига олинган, дейди.

Унинг қўшимча қилишича, дарахтларнинг навбатдаги инвентаризацияси 2022 йилнинг баҳорида, ўсимликларнинг вегетация даврида бўлиб ўтади – шундан кейин қанча дарахт ўсишда давом этаётгани ва қанчаси нобуд бўлгани маълум бўлади.
 

Батафсил – https://www.gazeta.uz/uz/2021/10/27/centurion/

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар