Кўчалардаги чиқиндилардан тортиб, то мукаммал саралашгача: Чиқиндиларга қарши курашда халқаро тажриба. ФРАНЦИЯ
11.
01. 2022
14:40
1225
Эконадзор

Франция

Мамлакатда анчадан буён чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими мавжуд. Чиқинди қутилари турли рангдаги копқоқлар билан белгиланган. Оқ қопқоқли қути шиша учун, сариқ рангдагиси қайта ишланадиган чиқиндилар учун мўлжалланган. Чиқиндини олиб чиқиб кетувчи ташкилот ходимлари ушбу контейнер ичидаги чиқинди таркибини кўра олишлари учун аҳоли мазкур контейнерга ташланадиган чиқиндини очиқ ҳолда тўкиб ташлаши керак. Акс ҳолда хизмат кўрсатувчи ташкилот ўша контейнердаги чиқиндини олиб чиқиб кетмайди. Ўз навбатида масъулиятсиз фуқарони қўшнилар билан келишишдек жиддий жавобгарлиги бўлади. Негаки унинг касрига қолган бошқа қўшниларнинг чиқиндиси олиб чиқиб кетилмайди. Жигарранг қопқоқли рангдаги контейнерга ёқишга ёки чиқинди полигонига юборишга мўлжалланган қолган барча чиқиндилар ташланади. Фармацевтика маҳсулотларини, масалан, эски дорилар ва уларнинг ўрамлари, термометр ва бошқалар қайта ишланадиган чиқиндиларга ёки чиқинди полигонларига ташланмаслиги учун уларни ҳохлаган дорихонага топшириш мумкин.

Айрим ҳудудларда контейнерлар сони кўпроқ бўлиши мумкин. Пластик маҳсулотлар, қоғоз-картон ва дарахтлар учун алоҳида контейнерлар ҳам қўйилган бўлиши мумкин. Бу ўринда бутунбошли пластикни тўлиқ қайта ишлаш мумкин эмас.

Париждаги қайта ишланадиган чиқиндилар ва ёндирилиши ёки кўмилиши керак бўлган контейнерлар. ТАСС мухбири билан суҳбатлашган Франция пойтахти аҳолиси кўпинча у ёки бу қадоқлар қайта ишланаётганини аниқ айта олмаслигини тан олди.

Ностандат чиқиндилар учун махсус қабул пунктлари мавжуд бўлиб, уларни аҳолининг ўзи олиб бориши зарур. Бундай пунктларнинг сони 4,5 минг та атрофида. Бундай турдаги чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш учун жарималар хавфи бор.

Франция учун чиқиндилар муаммоси нафақат экологик, балки сиёсий тусга эга муаммо ҳисобланади. Европа иттифоқида экологияни муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий чақириқ пластмассани қайта ишлаш ҳисобланади. Европа иттифоқи 2018 йилнинг май ойида қоидаларни янгилади. Янгиланган қоидаларга мувофиқ захарли пластмассани муқобил материалларга алмаштириш зарур. Евростат маълумотларига кўра, Франция бу борада қўшни мамлакатларга нисбатан пастроқ. Франция ишлаб чиқариладиган пластмассанинг 25 фоизига яқинини қайта ишлайди. Бу эса Германия ҳамда Нидерландларга нисбатан икки баравар камдир. Аммо ҳукумат маҳаллий супермаркетларда бир марталик пластик пакетлардан фойдаланишни тақиқлади. Негаки, Франция 2025 йилга қадар бутун ҳудуди бўйлаб фақат қайта ишланган пластмассадан фойдаланиш билан боғлиқ мажбуриятини бажариши керак.

Мамлакатда чиқиндиларни қайта ишлаш билан 300 та махсус корхона шуғулланади. Улар ҳар йили 2,3 млн тонна иккиламчи хом ашёни ишлаб чиқаради. Қайта ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 42 фоизни ташкил этади. 1975 йилда маиший чиқиндиларни қайта ишлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинган вақтдан бошлаб мамлакатда чиқинди полигонларининг сони 6 мингдан 230 тага, чиқиндиларни ёқадиган корхоналар сони эса 300 тадан 128 тага қисқарди.

Шу билан бирга Францияда сўнгги йилларда истеъмол қилишнинг ижтимоий масъулият концепцияси оммалашиб бормоқда. Мазкур концепция 4 та тамойилга асосланади: демократия, жамият учун фойдалилик, аралаш ресурслар ва улардан биргаликда фойдаланиш. Масалан Парижда ушбу ёндошув - амалиётда турли маҳсулотларни йиғиш, таъмирлаш ва қайта реализация қилиш бўйича 15 та марказнинг очилишида намоён бўлди. Ушбу марказлар тоифалар бўйича бўлинган. Хусусан, текстиль, картон, спорттоварлар, ўйинчоқлар, маиший техника ва бошқалар.

Эски маиший техникаларни йиғиш ва таъмирлаш билан шуғулланадиган француз компаниясининг иш жараёни.

Бутун бошли чиқиндиларни қайта ишлаш ва иккиламчи хом ашё сифатида ишлатиб бўлмайди. Шу сабабли ҳозирги кунда Францияда қайта ишланмайдиган чиқиндиларни ёқиш учун 130 га яқин заводлар мавжуд. Ўз ўрнида ёқишда ҳосил бўлган кул йўл қурилишида, жараёнда ҳосил бўладиган иссиқлик эса яқин орада жойлашган уйларни иссиқлик билан таъминлашда фойдаланилади. Айрим корхоналар ер остида жойлашган бўлиб, улар тутун, бадбўй хид тарқатмайдиган технологиялардан фойдаланидилар Жаҳоннинг бошқа мамлакатлари каби Францияда ҳам чиқиндиларнинг асосий катта қисми йирик корпорациялар улушига тўғри келади. Ҳукумат бизнес-тузилмаларининг масъулиятини ошириш мақсадида йирик миқдордаги жарималар ҳамда масъулиятли корхоналар учун имтиёзлар кўринишида рағбатлантириш механизмини кўзда тутувчи тизимни йўлга қўйган.

Чиқиндилар билан боғлиқ қоидаларни бузганлик учун жарималар жисмоний шахслар учун ҳам белгиланган – €35. Йўл юзида қолдирилган чиқиндилар учун жарима миқдори €70 ни ташкил этади. Аммо бу жарима миқдори мамлакатнинг турли шаҳарларида турлича бўлади. Шу билан бирга масалан у ёки бу далаларда қолдириб кетилган эски диван учун €150 жарима тўланиши ҳамда автомашина конфискация қилиниши мумкин. Йирик ҳажмдаги мебель ёки техникани тўғри утилизация қилиш учун муниципал хизматга мурожаат қилиш мумкин. Улар эса уни махсус транспорт ёрдамида олиб чиқиб кетади.

Бундан ташқари Франция ўзининг чиқиндилари билан курашиш баробарида швейцар “чиқинди туризми” билан ҳам курашишга тўғри келмоқда. Гап шундаки Швейцариянинг чегарага яқин туманларидаги аҳоли икки баравар миқдордаги солиқнинг мавжудлиги сабабли улар ўз чиқиндиларини француз ҳудудига олиб бориб ташлайдилар.

 

Манба: https://tass.ru/spec/mirovoi_musor

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар