БАНК СОҲАСИДАГИ ЕТАКЧИ КОМПАНИЯЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
03.
03. 2022
13:56
839
Эълонлар

БАНК СОҲАСИДАГИ ЕТАКЧИ КОМПАНИЯЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!


     Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан мамлакатимизда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундиришни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мақсадида, санитар тозалаш корхоналари учун Android тизимида ишловчи банк терминалларини харид қилиш режалаштирилган.


      Харидни белгиланган тартибда амалга ошириш учун 2022 йилнинг март ойида https://dxarid.uzex.uz/ порталида эълон жойлаштирилади.
     Шу муносабат билан Давлат экология қўмитаси, мазкур йўналишда фаолият кўрсатувчи барча субъектлар (етказиб берувчилар) ва соҳанинг тажрибали мутахассисларидан кўзланаётган харид предметининг аппарат ҳамда дастурий ечими бўйича иловада кўрсатилган техник топшириқ талабларига тўлиқ жавоб берувчи тижорат таклифларини 2022 йил 5 мартга қадар қабул қилишга тайёрлиги ҳақида эълон қилади.


     Илова: харид предметининг аппарат ҳамда дастурий ечимига техник топшириқ.
     Батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин:
     (+998 99) 409 3737 
    (+998 90) 920 0550

Фойдали манбалар