Давлат экология қўмитаси делегациясининг Женева шаҳрида ўтказилаётган сессиядаги иштироки
28.
03. 2022
17:06
653
Янгиликлар

     Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрида жорий йилнинг 13-29 март кунлари бўлиб ўтаётган Биологик хилмахиллик тўғрисидаги конвенциянинг Илмий, техник ва технологик маслаҳатлар бўйича ёрдамчи органнинг йигирма тўртинчи, Амалга ошириш бўйича ёрдамчи органнинг учинчи ва Биологик хилма-хиллик бўйича 2020 йилдан кейинги Глобал Биологик хилма-хиллик дастури бўйича очиқ ишчи гуруҳи йиғилишининг давом эттирилган сессиялари йиғилишларида иштирок этмоқда.

     Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция биологик хилма-хиллик бўйича чора-тадбирлар бўйича глобал ҳуқуқий асосни яратади. Конвенциянинг бошқарув органи - Томонлар конференцияси ҳар икки йилда бир марта ёки зарурат туғилганда ташкил этилади ҳамда Конвенцияни амалга оширишни олға суриш, иш дастурларини қабул қилиш, ўз мақсадига эришиш ва сиёсий масалаларни таъминлаш каби мавзуларни муҳокама қилади.

     Томонлар Конференциясига Илмий, техник ва технологик маслаҳатлар бўйича ёрдамчи орган ва Амалга ошириш бўйича ёрдамчи орган, шунингдек, вақтинча ташкил этилган – Биологик хилма-хиллик бўйича 2020 йилдан кейинги Глобал Биологик хилма-хиллик дастури бўйича очиқ ишчи гуруҳи ёрдам беради.

     Ушбу сессиялар давомида Томонлар, шунингдек, кузатувчилар 2020 йилдан кейинги Глобал Биологик хилма-хиллик дастурини ишлаб чиқишга тайёргарлик кўришади. 2020 йилдан кейинги Глобал Биологик хилма-хиллик дастурини қабул қилиш 2022 йил апрель-май ойларида Хитойнинг Кунминг шаҳрида бўлиб ўтадиган Конвенция Томонлари конференциясининг иккинчи босқичида режалаштирилган.

     Шу билан бирга ушбу тадбирда Конвенция котибияти, шунингдек, ёрдамчи органлар раислари ва 2020 йилдан кейинги Глобал Биологик хилма-хиллик дастури бўйича очиқ ишчи гуруҳининг ҳамраислари Томонлар ва манфаатдор иштирокчиларга Кунминг учрашувларига тайёргарлик кўриш ва бўлажак қўшма учрашувлар учун бошқа ҳужжатлар ҳақида маълумот бердилар.

Фойдали манбалар