Давлат экология қўмитаси “MEGAWATT CIS” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
29.
03. 2022
09:04
660
Янгиликлар

     Мамлакатимизда ҳар йили атмосфера ҳавосига 2,3 млн тоннага яқин зарарли чиқиндилар ташланади. Шунинг 60 фоизига яқини автотранспорт воситаларидан ажралаётган зарарли чиқиндилардир. 

     Атмосфера ҳавосига бензин ёқилғисида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 78%, пропан, бутан газида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 57 %, метан газида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 27%, электромобилларда эса 0% зарарли CO2 газини атмосфера ҳавосига ажратади. 

     Давлат экология қўмитаси Н.Обломурадов таъкидлаганидек, бугун хорижий мамлакатларда синовдан ўтган электромобиллардан мақсадли фойдаланишимиз учун  барча шарт-шароитлар мавжуд. 

     Яқинда Давлат экология қўмитаси биринчилардан бўлиб хизмат машина паркига 10 дона  электромобиль харид қилинди. Келажакда кўмитанинг барча хизмат машиналарини электромобилларга алмаштириш ва уларни муқобил энергия манбалари ҳисобидан қувватлаш тизимини жорий қилиш режалаштирилган.

Фойдали манбалар