Янги лаборатория жиҳозлари топширилди
30.
03. 2022
11:39
607
Янгиликлар

 Давлат экология қўмитаси томонидан атроф табиий муҳит ҳолатини, табиий ресурслардан фойдаланилиш жараёнларини кузатиш ва баҳолаш, унинг ифлосланиш даражасини прогноз қилиш ва юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида доимий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги “Атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 343-сон қарори ижросидан келиб чиқиб, Қўмита тизимидаги Атроф-муҳит ифлосланиши мониторинги бўлимлари (таҳлилий лаборатория)ларнинг моддий техник базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилмоқда. 

   Куни кеча таҳлилий лабораторияларга 13 турдаги 104 дона лаборатория ўлчов ва назорат асбоб-ускуналари топширилди.  Ушбу жиҳозлар ҳудудий лабораторияларнинг фаолияти самардорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Фойдали манбалар