Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижонов ва “Аккерман цемент” компанияси Бошқарув раиси Антон Селявко ўртасида учрашув бўлиб ўтди
31.
03. 2022
02:52
630
Янгиликлар

Учрашув аввалида Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижонов Ўзбекистонда атроф-муҳит соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда яратилаётган инвестиция муҳити қулай ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. 

    Учрашувда цемент ишлаб чиқариш корхоналарида атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга қаратилган изчил чора-тадбирларни амалга ошириш, хусусан, уларни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, давлат-хусусий шерикчилиги асосида бу объектларда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

   

Учрашув давомида томонлар келгусида ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйишга ишонч билдиришди.

Фойдали манбалар