Хоразм вилояти: Ноқонуний балиқ
14.
10. 2019
18:59
2259
Янгиликлар

Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги экологик назорат рейд тадбири давомида Янгиариқ тумани «Чиқирчи» қишлоғида яшовчи фуқаролар Н.Қазақов ва Э.Йўлдошевлар томонидан леска тўрлар ёрдамида Янгиариқ тумани «Чиқирчи» қишлоғи ҳудудидаги «Бўриётоқ» табиий кўл сув хавзасидан ноқонуний равишда жами 244 дона турли балиқларни ноқонуний овлаганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича 6 та леска тўрлар ашёвий далил сифатида вақтинчалик сақлаш учун олиб қўйилди. Ҳолат юзасидан табиатга етказилган зарар миқдори 50 млн. 175 минг сўмни ташкил қилди.

Ушланган балиқлар вилоят ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида текширилиб, истеъмолга яроқли деб топилгандан кейин Урганч туманида жойлашган «Хоспис-мурувват» қариялар уйига беғараз топширилди. 

Ҳозирги кунда мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, суриштирув ва тергов ҳаракатларини олиб бориш учун тўпланган ҳужжатлар Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилди.
 

Хоразм вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Ахборот хизмати

 


 

 

 

 

Фойдали манбалар