Сурхондарё вилоятида Қизил китобга киритилган 2 бош Бухоро қўйи ва 1 дона бўри топилди
24.
03. 2020
18:33
2137
Янгиликлар

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ билан биргаликда 2020 йил 23 март куни ўтказилган қўшма тадбир давомида Шўрчи тумани «Жойилма» маҳалласида яшовчи фуқаронинг ўзи берган хабарига кўра, унинг уйида сақланаётган Қизил китобга киритилган икки бош Бухоро қўйи ва туманнинг «Хушчекка» маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйида сақланаётган бир бош бўри кўнгилли равишда фуқаролардан олиниб, уларнинг хавфсиз ва доимий назоратда бўлишини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда Термиз ҳайвонот боғига топширилди.

Бухоро қўйи Ўзбекистон ва Жаҳон Қизил китобига киритилган бўлиб, ушбу тур бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади.
 


 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар