Файзиев Ровшан Хусанович – 1974 йили 15 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йил Тошкент давлат техника университетини, 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини таъмомлаган. Маълумоти – олий, мутахассислиги – муҳандис-энергетик, иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича). Бозор иқтисодиёти ва тамойиллари.
 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1991-1996 йй. - Тошкент давлат техника университети талабаси.

1996-1998 йй. - В.П.Чкалов номидаги «Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» энергетик ускуналарни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича устаси, муҳандиси.

1998-2004 йй. - Тошкент шаҳар Иқтисодиёт бош бошқармаси ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги бўлими 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, бўлим бошлиғининг ўринбосари.

2004-2008 йй. - Тошкент шаҳар Иқтисодиёт бош бошқармаси ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги бўлими бошлиғи.

2008-2008 йй. - Тошкент шаҳар Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

2008-2009 йй. - Тошкент шаҳар Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси.

2009-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Тошкент шаҳар минтақавий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

2011-2013 йй. - Тошкент шаҳар Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи.

2013-2014 йй. - Тошкент шаҳар Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

2014-2016 йй. - Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик сертификатлаштириш, стандартлаштириш ва меъёрлаштириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси, бош бошқарма бошлиғи.

2016-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари.

2017 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази директори.