Газиев Музаффар Анварович – 1982 йили 5 июль куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида туғилган. 2008 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти– олий, мутахассислиги – молиячи.
 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1999-1999 йй. - “Музаффар” Хусусий Корхонаси оддий ишчи;

1999-2002 йй. - Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети, Ихтисослашган Олий бизнес мактаби талабаси;

2000-2001 йй. - 458-МПМК “Узагрострой” 2-разрядли ғишт терувчи;

2001- 2005 йй. - “Музаффар” Хусусий Корхонаси мол етказиб берувчи, ҳисобчи;

2003-2008 йй. - Тошкент молия институти талабаси (бакалавр);

2006-2007 йй. - Бектемир тумани Молия бўлими бош иқтисодчиси - “Бюджетдан маблағ олувчи корхоналар шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва харажатларни тўланишини назорат қилиш бўлими” бош иқтисодчиси;

2007-2009 йй. - Бектемир тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари – Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва нарх мониторинги сектори бошлиғи;

2009-2016 йй. - Бектемир тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи;

2016-2017 йй. - Учтепа тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи;

2017-2021 йй. - Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2021 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Молия бошқармаси бошлиғи;