Калимбетов Азизжон Алламбергенович – 1982 йили 4 март куни Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот шаҳрида туғилган. 2003 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини таъмомлаган. Маълумоти – олий, мутахассислиги - эколог.
 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1999-2003 йй - Тошкент ирригация ва мелеорация институти талабаси.

2003-2005 йй - Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси АНИДИ бўлими 2-даражали мутахассиси.

2005-2008 йй - Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси давлат инспекцияси бўлими 1-даражали мутахассиси – давлат инспектори.

2008-2014 йй. - Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси давлат инспекцияси бўлими етакчи мутахассиси – давлат инспектори.

2014-2017 йй. - Тошкент шахар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси экологик тарғибот бўлими бошлиғи.

2017-2018 йй. - Тошкент шахар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи.

2018-2020 йй. - Тошкент шахар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи в.б.

2020-2021 йй. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Атроф-муҳит ифлосланишини мувофиқлаштириш ва мониторинги бошқармаси бош мутахассиси.

2021 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи.