Давлат экология қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар мазмун-моҳиятига қаратилган “Ўзбекистон Республикасида Конституциявий ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
24.
06. 2022
12:13
3261
Янгиликлар

  Гибрид форматда ташкил қилинган давра суҳбатида асосий маърузачи сифатида Тошкент давлат юридик университетнинг Экология ҳуқуқи кафедраси профессори, юридик фанлари доктори Ш.Файзиев иштирок этди.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар «инсон-жамият-давлат» принципига асосланган бўлиб, амалдаги конституциянинг барча бўлимларига тузатишлар киритишни назарда тутади. Лойиҳада Конституциявий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида экологик масалаларга алоҳида урғу берилаётгани ва бир қатор экологик ҳуқуқларга оид нормалар белгиланиши кўзда тутилаётгани бўйича иштирокчиларга маълумот берилди.

Фойдали манбалар