2022 йилнинг 25 май куни Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Германия халқаро ҳамкорлик жамияти  (GIZ)нинг Минтақавий дастурлар кластери координатори Т.Брецина билан учрашув ўтказди.
Учрашувда  Ўзбекистон – Германиянинг атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги ҳамкорлигининг жорий ҳолати ҳақида сўз юритилиб, «Яшил Марказий Осиё» минтақавий дастури, «Оролбўйи минтақасида экологик йўналтирилган ривожланиш» каби лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан таъкидланди. 
25. 05. 2022
Международное сотрудничество
2022 йил 19 май куни Давлат экология қўмитасида Атроф-муҳит бўйича БМТ Дастурининг (ЮНЕП) Марказий Осиё бўйича субрегионал офиси раҳбари А.Курманова билан учрашув бўлиб ўтди.
   Музокаралар доирасида томонлар Ўзбекистон делегациясининг “Стокгольм +50: Умумий фаровонлик учун соғлом сайёра – бизнинг масъулиятимиз, бизнинг имкониятларимиз” мавзусидаги халқаро йиғилишга таёргарлик ҳамда ЮНЕП ва Давлат экология қўмитасининг яқин орада бошланиши режалаштирилаётган ГЭФ-8 дастури доирасида ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
19. 05. 2022
Международное сотрудничество
Жорий йилнинг 16 май куни Давлат экология қўмитасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.
 Давра суҳбатини Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари  И. Боқижонов очиб берди ва кейинги йилларда Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда чиқиндилар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга маълумот берди.
17. 05. 2022
Международное сотрудничество
Жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Стокгольм +50: Умумий фаровонлик учун соғлом сайёра – бизнинг масъулиятимиз, бизнинг имкониятларимиз” мавзусидаги халқаро йиғилишга тайёргарлик кўриш бўйича тўртинчи (якунловчи) миллий давра суҳбатини ташкил этди.
Гибрид форматида ўтказилган ушбу давра суҳбатини Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков очиб берди ва кейинги йилларда Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўлида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.
13. 05. 2022
Международное сотрудничество