- Новости
- О министерстве
- Правовые основы деятельности
- Задачи и функции министерства
- История министерства
- Руководство
- Структура министерства
- Тендеры
- Молодежная политика
- Вакансии
- Показатели деятельности
- Общественный совет
- Коллегия министерства
- Международное сотрудничество
- Электронное правительство
- Духовность и просветительство
- Противодействие коррупции
- Green University
- Деятельность
- Документы
- Открытые данные
- Открытая информация о открытости деятельности
- Открытая информация о бюджете
- Общая открытая информация
- Лица, ответственные за размещение Открытой информации
- О реализации государственной программы
- Заключения экологической экспертизы
- Public hearing
- Зеленые сады
- Работы, проводимые отделом внутреннего аудита
- Информационная служба
- Услуги
- Контакты
- COP14
-
О деятельности
-
Функции и обязанности
-
Услуги
-
Законодательство
Фаолият ҳақида
Мамлакат ва унинг халқи ривожланиши учун Биохилмахилликнинг аҳамиятини тўла тушуниб етиш учун, энг аввало, мазкур тушунчанинг мазмун ва моҳиятини билиш керак. “Биохилмахиллик нима?”, деган саволга кўпчилик бу “табиат” ёки “ёввойи ҳайвонлар” деб жавоб беради. Аммо, Биохилмахиллик анча кенг тушунча бўлиб, у ҳаётнинг барча турларини ва сайёрамизда мавжуд барча табиий тизимларни ўз ичига олади.
Биохилмахиллик турғун тушунча эмас. У табиат барча биологик қисмларининг ўзаро боғлиқлиги ва бир-бирини тақозо этишини тан олади. Кўпинча мазкур тушунчанинг уч даражаси фарқланади: турларнинг биологик ранг-баранглиги – барча ўсимликлар ва ҳайвонларнинг, шу жумладан турли бактериялар ва микроорганизмларнинг ранг-баранглиги; генетик ранг-баранглик – турлардаги генетик материалнинг ранг-баранглиги ва уларнинг ўртасидаги Биохилмахиллик; экологик тизимларнинг ранг-баранглиги – экологик тизимларнинг бойлиги (масалан, тоғ ўрмонлари, чўллар ёки саванналар, саҳролар ва денгизлар ва ҳ.к.). Бу уч даража жамулжам ҳолда Биохилмахилликни ташкил этади. Шу сабабли мазкур даражаларнинг ҳар бирини асраш умуман Биохилмахилликни асраш учун муҳимдир.
Ўзбекистоннинг умумий биологик хилма-хиллиги 27000 дан ортиқ турни ташкил этади. Мамлакатимизнинг ўсимлик дунёсида юксак ёки олий ўсимлик турлари алоҳида ажралиб туради. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 4500 га яқин юксак ўсимлик турлари ва 2000 дан ортиқ замбуруғ турлари учрайди. Улар орасида жиддий муҳофазага муҳтож камёб ва реликт турлар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг сони 300 дан ошади. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига 314 турдаги ўсимлик тури киритилган.
Ҳар йили республикада ёввойи ҳолда ўсадиган доривор, озиқ-овқат ва техник ўсимликларнинг 65 турига яқини етиштирилади. Энг кўп миқдордаги ҳосил қуйидаги турларга тўғри келади: қизилмия, коврак, ковул, қўзиқорин ва наъматак.
Ўзбекистон фаунасида умуртқали ҳайвонларнинг 706 тури (сут эмизувчилар – 107, қушлар – 460, судралиб юрувчилар – 64, амфибиялар – 3 ва балиқлар – 76) мавжуд, умуртқасиз ҳайвон турлари эса 15 мингдан ортиқ. Сўнгги ўн йил давомида табиатдан фойдаланишнинг кучайиши оқибатида, Ўзбекистондаги кўплаб ҳайвон турлари кучли антропоген таъсир остида қолиб, уларнинг яшаш жойлари ва сони қисқарди, баъзилари эса бутунлай йўқ бўлиб кетди.
Муҳофазага муҳтож ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларидан Ўзбекистоннинг Қизил китобига кенжа турлар билан биргаликда сутэмизувчиларнинг 30, қушларнинг 52 тури, судралиб юрувчиларнинг 21 тури, балиқларнинг 18 тури, ҳалқасимон чувалчангларнинг 3 тури, моллюскаларнинг 15 тури ва бўғимоёқлиларнинг 67 тури киритилган.
Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг биохилма-хиллик соҳасидаги фаолияти асосан табиий мажмуалар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш ва назорат қилиш, соҳага доир чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, биохилма-хилликни ўрганиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро алоқаларни ривожлантириш ҳамда бошқалардан иборатдир.
Функция ва вазифалар
Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий функциялар ва вазифалари ҳисобланади:
– Бош бошқарма ва ҳудудий органларнинг биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкил этиш;
– Биохилмахиллик жумладан, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик ҳамда ёввойи ҳолда яшовчи ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, тиклаш ва уларни қайта тиклаш ва оқилона фойдаланиш, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳага оид муносабатларни тартибга солувчи қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларини давлат органлари, бошқа ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, соҳа сиёсатини белгилаш ва бошқарувини амалга ошириш;
– Бўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг мавжуд бўлиш, уларнинг яшаш муҳитини сақлаш учун шарт-шароитлар яратишни мувофиқлаштириш;
– ноёб ва йўқ бўлиб кетиш ҳавфи остидаги ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генетик фонди, табиий турлар хилма-хиллиги, улар яхлитлигини сақлаб қолишни таъминлаш, инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига доир атроф табиий-муҳит мониторингини олиб бориш;
– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрларини, шунингдек ёввойи ўсимлик плантацияларининг ва ҳайвонларни кўпайтириш ва уларни сақлаш питомникларининг ботаник ва зоологик коллекцияларнинг давлат ҳисобини юритиш;
– қўмита марказий аппарати Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекциясининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва қайта тиклаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни назорат қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш;
– Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлимларини хизмат вазифаларига кўра бошқариш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Бош бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) Бош бошқарма ва ҳудудий органларнинг биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкил этиш соҳасида:
– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
– тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, ушбу бўлинмада Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Давлат экология қўмитаси ҳужжатлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини назорат этиш;
– Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
– прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Давлат экология қўмитаси раисининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Махкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинма ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
– Давлат экология қўмитаси Ҳайъати қарорлари, раис ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
– таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини, уларнинг тасдиқлаш учун киритилишини, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
– таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
– таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Давлат экология қўмитаси раҳбариятига киритиш;
– таркибии бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, ўз ишини билиши, амалий тажрибаси, юқори даражада ишлаш хусусиятлари ва маънавий-ахлоқий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, таркибий бўлинмаларда ходимлар заҳирасини шакллантириш чораларини кўриш;
– таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини Давлат экология қўмитаси раиси томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистан Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Давлат экология қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари топшириғига асосан иштирок этиш;
– Давлат экология қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
– хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг ҳорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва “Мансабдор шахсларнинг ҳориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва ҳорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида” 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
– Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги
62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланган Давлат экология қўмитаси ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, таркибий бўлинма ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
– Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ, таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа қонунбўзарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳудуд амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
– давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Давлат экология қўмитаси раҳбариятига таклифлар киритиш;
– жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ- 4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
– давлат сирига киритилган маълумотлар ва маҳфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
б) Биохилмахиллик жумладан, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик ҳамда ёввойи ҳолда яшовчи ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, тиклаш ва уларни қайта тиклаш ва оқилона фойдаланиш, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳага оид давлат назоратини амалга ошириш, соҳа сиёсатини белгилаш ва бошқарувини амалга ошириш борасида:
– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларини давлат органлари, бошқа ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши;
– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини сақлаш, улардан барқарор фойдаланиш ва уларни тиклаш соҳасига доир дастурлар ва режалар ишлаб чиқилишига қатнашиш ва улар ижроси бўйича давлат органлари, бошқа ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар фаолияти;
– муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ишларини юритиш ва уларнинг режимини таъминлаш, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини яшаш муҳитларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш, уларни тиклаш бўйича фаолияти;
– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қазил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва тиклаш, шунингдек питомниклар ташкил қилинишини, овчилик-балиқчилик, давлат ўрмон фонди ҳудудида ўрмон хўжалиги фаолият юритилиши;
– барча ҳудудларда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан (жумладан, Қизил китобга киритилган турлар ҳам) фойдаланишда тегишли рухсатномалар тартиб тамойилларига риоя қилиниши, ўсимлик хомашёсини териш, йиғиш, ҳайвонот дунёси объектларидан ов қилиш, ўлжа олиш фаолиятини назорат қилиб бориш ҳамда терилган, йиғилган ўсимлик хомашёси ҳамда овланган, ўлжа олинган ҳайвонлар ҳисоби ва мониторингини юритилиши;
– табиий сув ҳавзалари ва уларни муҳофаза қилиш зоналари, сув ҳавзаларининг қирғоқбўйи минтақаларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳолатига таъсир этувчи ишларнинг бажарилиши устидан назорат қилади;
– Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобини юритиш ишларида қатнашади;
– жамоат экологик назорат инспекторлари билан ўзаро хамкорлик қилади, уларга ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан назорат соҳасида методик ёрдам беради;
– қўмита марказий аппарати Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари билан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва қайта тиклаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни назорат қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади;
– ички ишлар, давлат солиқ, божхона ва бошқа давлат органларини жалб қилган ҳолда, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, тиклаш, улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги табиатни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш бўйича тезкор тадбирлар (рейдлар) ўтказишда қатнашади.
в) Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг мавжуд бўлиш, уларнинг яшаш муҳитини сақлаш учун шарт-шароитлар яратишни мувофиқлаштириш соҳасида:
– ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва уларни тиклаш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, тегишли дастурлар ва режалар бажарилишини назорат этади;
– балиқчилик ва овчилик хўжаликлари, балиқ питомниклари, балиқни ҳимоялаш иншоотлари фаолияти ва ҳолати, сув ҳавзаларида, сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқбўйи полосасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳолатига таъсир кўрсатувчи ишларнинг бажарилиши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларига етказилган зарар ўрнини тўлдириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлайди;
– табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштирилиши ва овчилик хўжаликларида биотехник тадбирлар амалга оширилишини назорат қилади;
– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишга, уларни республикадан олиб чиқиш ва олиб киришга рухсатномалар расмийлаштиради, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсат бериш талаб ва шартларга риоя этилиши юзасидан назорат ва мониторинг олиб боради;
– ботаник ва зоологик коллекцияларнинг давлат ҳисобига қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштиради;
– ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар етиштириладиган плантацияларнинг ва ҳайвонлар кўпайтириладиган питомникларнинг давлат ҳисобига олиш юзасидан гувоҳнома расмийлаштиради, улар ҳисобини юритади;
– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчилар, ўсимлик етиштириш плантациялар ва ҳайвонот дунёси объектларини сунъий кўпайтириш питомниклар фаолияти мониторингини юритади ҳамда қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат олиб боради;
– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклаш ва тақиқларни белгилайди.
г) Ноёб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генетик фонди, табиий турлар хилма-хиллиги, улар яхлитлигини сақланиб қолишини таъминлаш, инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирининг олдини олиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига доир атроф табиий муҳит мониторингини олиб бориш соҳасида:
– флора ва фауна турлар таркибини, уларнинг генетик фонди, ёввойи ҳайвонларнинг яшаши ва ёввойи ўсимликларнинг ўсиш муҳитини муҳофаза қилинишини ва табиий шароитларда сақланишини, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари тикланишини таъминлаш мақсадларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни барпо қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
– овчилик ва балиқчилик хўжаликларини ташкил қилиш ва юритиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади;
– қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда давлат органлари, жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини уларнинг белгиланган муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режимига риоя қилиши ишларини таҳлил қилиб боради;
– қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини тиклаш бўйича плантациялар, питомниклар фаолиятини текширади;
– табиатдан фойдаланувчиларга ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш, тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича методик ёрдам кўрсатади;
– табиатдан фойдаланувчиларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини табиатдан олиш учун квоталар ажратиш бўйича ҳар йилги аризаларини тўплайди ва умумлаштиради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади.
д) Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрларини, шунингдек ёввойи ўсимлик ва ҳайвонларни кўпайтириш ва уларни сақлаш питомник ҳамда плантацияларининг, ботаник ва зоологик коллекцияларнинг давлат ҳисобини юритиш соҳасида:
– Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва бошқа давлат органлари билан биргаликда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритади;
– зоологик ва ботаник коллекцияларни, ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш ва сақлаш бўйича питомникларни ва ёввойи ўсимликларни етиштириш бўйича плантацияларнинг давлат ҳисобини юритади;
– республикада қўриқхоналар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ишига Қўмита номидан раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрини юритади;
– ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг ҳолатини кузатади, у бўйича ахборот тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва уларни тиклаш чора-тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, дастурлар ва режалар бажарилиши устидан мониторинг олиб боради;
– қўмита марказий аппарати Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлар фаолиятига оид амалга оширилган ишлар юзасидан ҳамкорлик қилади;
е) Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлимларини хизмат вазифаларига кўра бошқариш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
– ҳудудий бўлимларни хизмат вазифаларига кўра бошқарувни амалга оширади;
– ҳудудий бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
– ҳудудий бўлимлар фаолиятига оид амалга оширилган ишлар юзасидан зарур ҳисобот ва маълумотларни қабул қилади.
Хизматлар
– Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитдан олишга рухсатномалар бериш.
– Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатномалар бериш.
– Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомникларнинг, шунингдек зоология коллекцияларининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бериш.
– Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) рухсатномалаи бериш.
Қонунчилик
• Ўзбекистон Республикаси “Биологик хилма-хиллик тўғрисида”ги, “Қўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонлар турларини муҳофаза қилиш туғрисида” ги, “Ҳалқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ерлар тўғрисида”ги, “Бутунжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва яна бир қатор конвенцияларга аъзо бўлган.
• Биохилмахиллик ҳақидаги Конвенция 1992 йил 5 июнда Рео-ди-Жанейро шаҳрида ўтказилган БМТнинг атроф-муҳит ва тараққиёт конференциясида имзоланиши учун очилган ва 1993 йил 29 декабрда 30 давлат томонидан ратификация қилингандан кейин кучга кирган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги қарорига асосан Конвенцияга қўшилган.
• БМТ Конвенциясини ишлаб чиқишга асос бўлиб халқаро ҳамжамият инсоният учун катта аҳамиятга эга бўлган биохилмахиллик инсон фаолиятининг айрим турлари таъсири натижасида сезиларли даражада камаётганлигидадир.
• Конвенция дунё мамлакатларининг биологик хилмахилликни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланиш бўйича, шу жумладан, уларнинг стратегик харакатлар режаларини ишлаб чиқишдаги биргаликдаги ишларини мувофиқлаштиради.
• Биохилмахилликни сақлаш қилиш соҳасида қонунлари - “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” ва бошқа ҳукумат томонидан тегишли қонунлар қабул қилинган.
• 2004 йил 3-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
• “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилингандан кейин кўп сонли объектларга – ўрмон хўжалик корхоналари ва овчилик хўжаликларига муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақоми берилди.
• Биосфера давлат резервати тушунчасини киритиш алоҳида аҳамиятга эга. Уларни ташкил этиш тартиб ва режими бизнинг қонунчилигимизда биринчи бор кўзда тутилади ва биосфера резерватлар бўйича ЮНЕСКО хужжатлари талабларига мос келади.
• Биохилликни сақлаш бўйича бир қанча ҳукумат томонидан тегишли қарорлар қабул қилинган:
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8-январдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишни тартибга солишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарори тасдиқланган.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини амалга оширишга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 339-сонли қарор тасдиқланган
• Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4247-сонли қарори қабул қилинди.
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 484-сонли “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сонли фармони билан тасдиқланган “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини” амалиётга жорий қилинди.
-
Карта
-
Охраняемые природные территории
-
Открытые данные
-
Контакты
Ҳимояланган табиий ҳудудлар
Ернинг ва (ёки) сув кенгликларининг (акваторияларнинг) устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик бўлган, хўжалик мақсадидаги доимий ёки вақтинча фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман чиқарилган участкалари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳисобланади.
Табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режими ўрнатилади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар биологик, ландшафт ранг-баранглигини таъминлаш ва экологик мувозанатни сақлаб туриш учун мўлжалланган яхлит экологик тизимни ташкил этади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар белгиланган мақсади ва режимига қараб қуйидаги тоифаларга бўлинади:
– давлат қўриқхоналари;
– мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари;
– табиат боғлари;
– давлат табиат ёдгорликлари;
– айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар;
– муҳофаза этиладиган ландшафтлар;
– айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар.
– Қонун ҳужжатларида давлат биосфера резерватлари, миллий боғлар, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш назарда тутилиши мумкин.
Давлат қўриқхоналари
Табиий объектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилишнинг қаттиқ режимига эга бўлган, типик экологик тизимлар, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш ҳамда ўрганиш учун мўлжалланган, умумдавлат аҳамиятига молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат қўриқхоналари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида 6 та давлат қўриқхоналари мавжуд:
– Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси (Тошкент вилояти, Давлат Экология қўмитаси тасарруфида);
– Зомин давлат қўриқхонаси (Жиззах вилояти, Давлат Экология қўмитаси тасарруфида);
– Нурота давлат қўриқхонаси (Жиззах вилояти, Давлат Экология қўмитаси тасарруфида);
– Қизилқум давлат қўриқхонаси (Бухоро ва Хоразм вилоятлари, Давлат Экология қўмитаси тасарруфида);
– Сурхон давлат қўриқхонаси (Сурхандарё вилояти, Давлат экология қўмитаси тасарруфида);
– Ҳисор давлат қўриқхонаси (Қашқадарё вилояти, Давлат экология қўмитаси тасарруфида);
Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари
Алоҳида экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни асл ҳолатида сақлаш учун мўлжалланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида 1 та мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхона мавжуд:
– «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси (Қорақалпоғистон Республикаси, Давлат экология қўмитаси тасарруфида)
Табиат боғлари
Алоҳида экологик, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни табиатни муҳофаза қилиш йўналишидаги, рекреация, илмий ва маданий мақсадларда сақлаб қолиш ҳамда улардан фойдаланиш учун мўлжалланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар табиат боғлари ҳисобланади. Табиат боғлари махсус ваколатли давлат органининг тақдимномасига биноан тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари билан давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида ташкил этиладиган миллий табиат боғлари ва маҳаллий аҳамиятга молик табиат боғларига бўлинади.
Ўзбекистон Республикасида 5 та давлат миллий табиат боғи мавжуд:
– Хоразм давлат миллий табиат боғи (Хоразм вилояти, Давлат экология қўмитаси тасарруфида);
– Зомин давлат миллий табиат боғи (Жиззах вилояти, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида);
– Зарафшон давлат миллий табиат боғи (Самарқанд вилояти, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида);
– Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи (Тошкент вилояти, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида);
– Китоб геологик миллий табиат боғи (Қашқадарё вилояти, Геология давлвт қўмитаси).
Давлат табиат ёдгорликлари
Ноёб, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган, экологик, илмий, маданий ва эстетик жиҳатдан қимматли табиий объектлари бор муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат табиат ёдгорликлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида 11 та давлат табиат ёдгорликлари мавжуд:
– Варданзи давлат табиат ёдгорлиги (Бухоро вилояти);
– Мингбулоқ давлат табиат ёдгорлиги (Наманган вилояти);
– Чуст давлат табиат ёдгорлиги (Наманган вилояти);
– Ёзёвон давлат табиат ёдгорлиги (Фарғона вилояти);
– Янгибозор давлат табиат ёдгорлиги (Хоразм вилояти);
– Варахша давлат табиат ёдгорлиги (Бухоро вилояти);
– Пайкент давлат табиат ёдгорлиги (Бухоро вилояти);
– Зилха давлат табиат ёдгорлиги (Фарғона вилояти);
– Акбаробод давлат табиат ёдгорлиги (Фарғона вилояти);
– Бўстонбува давлат табиат ёдгорлиги (Бухоро вилояти);
– Урунғоч давлат табиат ёдгорлиги (Тошкет вилояти).
Айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар
Буюртма қўриқхоналар
Айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар буюртма қўриқхоналар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида 12 та давлат буюртма қўриқхоналари мавжуд:
– Арнасой давлат буюртма қўриқхонаси (Жиззах вилояти);
– Денгизкўл давлат буюртма қўриқхонаси (Бухоро вилояти);
– Қора-қир давлат буюртма қўриқхонаси (Бухоро вилояти);
– Судочье давлат буюртма қўриқхонаси (Қорақалпоғистон Республикаси);
– Муборак давлат буюртма қўриқхонаси (Қашқадарё вилояти);
– Оқтау давлат буюртма қўриқхонаси (Навоий вилояти);
– Карнабчўл давлат буюртма қўриқхонаси (Навоий вилояти);
– Қумсултон давлат буюртма қўриқхонаси (Бухоро вилояти);
– Хадича давлат буюртма қўриқхонаси (Бухоро вилояти);
– Қўширобод давлат буюртма қўриқхонаси (Самарқанд вилояти);
– Нуробод давлат буюртма қўриқхонаси (Самарқанд вилояти);
– Омонқўтон давлат буюртма қўриқхонаси (Самарқанд вилояти.
Табиий питомниклар
Ўсимликлар ва ҳайвонларнинг айрим турларига зарур шароит яратиш йўли билан уларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар табиий питомниклар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида 1 та давлат табиий питомниги мавжуд:
– Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомниги (Бухоро вилояти, Давлат Экология қўмитаси тасарруфида).
Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар
Ўрмон фондининг эрозияга қарши барпо этилган ўрмонлар, шаҳар ўрмонлари, шаҳарларнинг, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг яшил минтақалари атрофидаги ўрмонлар, алоҳида қимматли ўрмонлар, ёнғоқзорлар, мевали дарахтзорлар, илмий ёки тарихий аҳамиятга молик ўрмонлар эгаллаган ерлари, шунингдек овчилик хўжаликларининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан оқилона фойдаланиш учун мўлжалланган ер участкалари айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар жумласига киради.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида 71 та ўрмон хўжалиги, ва 5 та ов хўжаликлари мавжуд.
Давлат биосфера резерватлари
Ҳудудларни барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш мақсадида давлат биосфера резерватлари — биологик ранг-барангликни сақлаш, табиий объектлар ва мажмуалардан оқилона фойдаланиш учун мўлжалланган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилиши мумкин. Давлат биосфера резерватлари халқаро биосфера резерватлари тармоғига қўшилиши ва атроф табиий муҳитнинг глобал мониторингида иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида 2 та биосфера резервати мавжуд:
– Қуйи Амударё давлат биосфера резервати (Қорақалпоғистон Республикаси, Давлат экология тасарруфида);
– Угом-Чотқол давлат биосфера резервати (Тошкент вилояти, АЖ”Ўзбекистон темир йўллари” тасарруфида).
Миллий боғлар
Алоҳида экологик, илмий, маданий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган, ўсимликларнинг ноёб ва қимматли, шу жумладан манзарали турларини сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва табиатни муҳофаза қилиш, рекреация, илмий ва маданий мақсадларда оқилона фойдаланишга мўлжалланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар миллий боғлардир.
Ўзбекистон Республикасида 1 та миллий боғ мавжуд:
– Дўрмон миллий боғи (Тошкент вилояти, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида)
Биохилмахиллик ва мухофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бошқармаси
Бошқарма бошлиғи |
Садиков
|
(+988) 71 207 24 24 (ички рақам 1001#) |
Биохилмахиллик масалалари бошқармаси |
||
Бошқарма бошлиғи |
Казаков |
(+988) 71 207 24 24 (ички рақам 1003#) |
Ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўлими |
||
Бўлим бошлиғи |
Юнусов |
(+988) 71 207 24 24 |
Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўлими |
||
Бўлим бошлиғи |
Файзиев |
(+988) 71 207 24 24 E-mail: j.shakarov[at]uznature.uz |
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш ҳамда мониторинги бўлими |
||
Бўлим бошлиғи |
Хуррамов |
(+988) 71 207 24 24 E-mail: f.xurramov[at]uznature.uz |
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бошқармаси |
||
Бошқарма бошлиғи |
Шеримбетов |
(+988) 71 207 24 24 E-mail: f.xurramov[at]uznature.uz |
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш бўлими |
||
Бўлим бошлиғи |
Холиков Тура |
|
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда илмий, экологик-маънавий ва рекреацион фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими |
||
Бўлим бошлиғи |
Шагиахметова |
(+988) 71 207 24 24 E-mail: f.xurramov[at]uznature.uz |