Бухоро вилоятида сайёр қабул
29.
07. 2021
18:21
3693
Новости

2021 йил 29 июль куни Давлат экология қўмитаси раиси Алишер Максудов экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фуқаролар мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказди.

Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш, уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш, муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этиш билан боғлиқ масалалар Давлат экология қўмитаси раиси ҳамда масъул раҳбарларнинг диққат-эътиборида бўлди. Бўлиб ўтган мулоқотда ноқонуний чиқиндихоналарнинг юзага келиши, уларни белгиланган муддатларда олиб чиқиб кетмаслик, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, шунингдек, ўсимлик дунёсига етказилаётган зарарлар, хусусан мораторий даврида дарахтларнинг кесилишига йўл қўймаслик, давлат экологик назоратни кучайтириш билан боғлиқ мурожаатлар баён этилди.

Мазкур сайёр қабулда мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларга масъул ижрочилар бириктирилиб, қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы