Ҳудудий бошқармалар планшетлар билан таъминланди
14.
12. 2021
12:54
873
Событие

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тизим фаолиятини рақамлаштириш, ҳудудий бошқармаларни моддий қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг ишини тобора қулайлаштиришга жиддий эътибор берилмоқда. Хусусан, қўмита раисининг ўринбосари Исломбек Боқижонов ташаббуси билан 14 та ҳудуднинг барчасига Samsung Tab S7 русумидаги замонавий планшетларнинг олиб берилиши фикримиз далилидир.

Онлайн тарзда тезкор ҳаракат қилиш имкониятларини янада кенгайтирган мазкур инновацион жиҳозлар ҳудудий бошқармалар бошлиқларига тантанали равишда топширилди. Энди улар вилоятнинг қаерида рейдда бўлишидан қатъий назар йўл бўйи ижрога қаратилган ҳужжатлар билан танишиши ва электрон имзо қўйиши мумкин. Аввалгидек бошлиқ келгунча “почта”нинг тахлам-тахлам қоғозларда кутиб туриши ва унга раҳбарнинг соатлаб вақт сарфлаши ҳам барҳам топади. Инспекторларни браконьерликнинг олдини олиш тадбирларига зудликда юбориш ва таъсирчан чоралар кўриш ҳақидаги буйруқларни ҳам ана шу планшетлардан фойдаланган ҳолда берилиши самарадорликни оширишга хизмат қилади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы