Давлат экология қўмитаси раиси Тошкент труба заводининг экологик ҳолати билан танишди
18.
02. 2022
15:10
4779
Эконадзор

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Тошкент труба заводининг экологик ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида мазкур заводда бўлди.

Шу ернинг ўзида қатор лойиҳаларнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Тақдимот давомида Давлат экология қўмитаси раиси келгусида мамлакатимизда чанг-газ тозалаш ускуналарни ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлади.

Тошкент труба заводи фаолияти 2017 йилда қайта ташкил этилган бўлиб, энг замонавий техник ускуналар билан жиҳозланган. У ерда ўрнатилган керамик фильтрлар ёрдамида атмосфера ҳавосига ташланаётган ташланмалар 99,5 фоиз ушлаб қолинмоқда. Завод ҳудудида сув тозалаш иншооти ҳам қурилган бўлиб сувдан унумли фойдаланиш мақсадида ортиқча ташланмаларсиз қайта ишлатиш тизими йўлга қўйилган.

Давлат экология қўмитаси раиси заводнинг экологик ҳолати билан яқиндан танишар экан, заводнинг айрим цехларидаги маънан ва жисмонан эскирган тозалаш ускуналарни самарадорлиги юқори бўлган ускуналарга алмаштириш, ҳосил бўлган ифлослантирувчи моддаларни тутиб қолувчи ускуналарга йўналтириладиган қувурларни янгисига алмаштириш, заводга туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва дарахт кўчатлари экиш каби тавсиялар берди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Республикамизда 1 339 та йирик саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари томонидан йилига ўртача 6,3 млн тонна ифлослантирувчи моддалар чиқарилиб, улардан 5,6 млн тоннаси ёки 86,5 фоизи чанг-газ тозалаш ускуналари ёрдамида ушлаб қолинмоқда.

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы