Навоий вилояти. Кўргазмали ўқув-семинар ташкил этилди
24.
02. 2022
20:05
1077
Событие

«Яшил йиллик» тадбири доирасида ташкил этилган ушбу семинарни вилоят ҳокими ўринбосари С. Истамов кириш сўзи билан очди. Семинарда вилоят Экология бошқармаси ходимлари, маҳалла фаоллари, ёш экологлар, нуроний отахонлар, Ўзбекистон Экологик партия вакиллари ҳамда институт олимлари иштирок этди.

Семинарда кўчат экиш жараёнлари қандай тартибда олиб борилиши, Навоий вилояти ҳудудига ҳамда иқлимига мос ҳолда кўчатларини танлаш ва экиш лозимлиги юзасидан тушунчалар берилди. Шундан сўнг семинар амалий тарзда давом этди.

Навоий вилояти

Навоий вилояти

Навоий вилояти

Навоий вилояти

Семинар иштирокчилари «Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази»да Навоий вилоятида ўрмон фонди ерларининг ҳолатини яхшилаш, қайта тиклаш, чўл ҳудудларида самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, яйловларни асраш, писта, бодом плантацияларини барпо этиш, доривор ўсимликларни етиштиришни кўпайтириш, ихота ўрмонзорларини барпо этишда инновацион усулларни қўллаш, чўл ҳудудлари хусусиятларини тадқиқ қилиш, чўлда ўрмон барпо этиш ҳамда кўчат етиштириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг амалий бир тарзда кўчат экиш ишлари олиб борилди. Унда мутахассислар ва кўп йиллик боғбонлар нималарга эътибор қаратиши лозимлиги ҳақида ўз тажрибларини ўртоқлашдилар.

Навоий вилояти

Навоий вилояти

Навоий вилояти

Навоий вилояти

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы