Тоза ҳаво – соғлом ҳаёт. Республикамиз ҳудудида ҳар йили икки босқичда “Тоза ҳаво” тадбири ўтказилади.
12.
04. 2022
14:03
3412
Новости

   Мазкур тадбир Давлат экология қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.  

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад, автотранспорт воситаларидан атроф-муҳитга етказилаётган зарарли таъсирларни камайтиришга, шунингдек атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга қаратилган қонунчилик талабларига риоя қилинишига йўналтирилган.

   Тадбир давомида автотранспорт воситаларидан ташланаётган зарарли газларнинг токсиклик даражаси ва тутун қалинлиги бевосита махсус асбоблардан фойдаланилган ҳолда ўлчаш йўли билан назоратдан ўтказилади.

   Олинган натижалар давлат стандартларида белгиланган меъёрларга солиштирилади. Ўрнатилган меъёрлардан ортиқ чиқиш ҳолатлари юзага келган тақдирда уларга нисбатан қонунчиликда ўрнатилган тартибда таъсир чоралари кўрилади.

Жорий йилнинг 10 апрелдан республикамиз ҳудудида “Тоза ҳаво” тадбири ойлиги бошланганини маълум қиламиз.

Полезные ресурсы