Давлат экология қўмитаси  ҳамда  “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси  ўртасида йўлга қўйилаётган илмий-амалий ҳамкорлик ишлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
11.
05. 2022
13:48
2673
Новости

  Хусусан, Қўмита ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институтида кўп йиллик олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган маиший чиқиндиларни атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмай қайта ишлаб, суюқ углеводоролар аралашмасини олиш технологиясини Компания корхоналарида амалиётда синаб кўриш режалаштирилмоқда. 

  Шу муносабат билан ташкил қилинган учрашувда бу борада ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди ва галдаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Полезные ресурсы