Жорий йилнинг 16 май куни Давлат экология қўмитасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.
17.
05. 2022
15:15
280
Международное сотрудничество

   Давра суҳбатини Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари 
И. Боқижонов очиб берди ва кейинги йилларда Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда чиқиндилар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга маълумот берди.

   Учрашув давомида томонлар жорий йилнинг 25 март куни имзоланган “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш" лойиҳаси юзасидан ўзаро фикр алмашдилар ҳамда “Фарғона водийсининг учта ҳудуди (Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари)да қаттиқ чиқиндиларни бошқариш инфратузилмасини модернизация қилиш” истиқболли лойиҳасини амалга ошириш бўйича галдаги вазифаларни муҳокама қилдилар.

Полезные ресурсы