Сўз малака ошириш курси тингловчиларига! Рауя Рысназарова, Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси:
21.
05. 2022
16:32
2923
Новости

   Давлат экология қўмитаси томонидан ушбу малака ошириш курсининг ташкил этилгани бизни жуда қувонтирди. Чунки ҳозирги давр ҳар биримиздан кун сайин малака оширишимизни, тажрибали бўлишимизни талаб қилмоқда. Машғулотларнинг амалий ва назарий жиҳатдан уйғун ҳолда ташкил қилингани айниқса, менда ижобий таассурот қолдирди. Ўрни келганда айтиш лозим, Давлат экология қўмитаси томонидан Мўйноқ тумани Экология бўлимига барча шароитга эга бўлган бино фойдланишга топширилди. Бу ерда замонавий ускуналар ёрдамида лаборатория таҳлилларини ҳам олиб бориш имкони мавжуд. Машғулотларда олган билим-кўникмаларимизни фаолиятимизда самарали қўллаб, билдирилаётган ишончни албатта, оқлаймиз.

Полезные ресурсы