“Шўртангазкимёмажмуаси” корхонаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларини намунали тарзда ташкил этиб, республика миқёсида эътироф этилган қорхоналардан бири саналади. 
12.
08. 2022
19:13
2517
Новости

  Бу ерда йўлга қўйилган самарали тизимни таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ва вилоятдаги корхона-ташкилотлар ходимлари учун Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси томонидан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланишича, корхона томонидан Ғузор тумани ҳудудидаги 240 гектар ерга 79 мингдан ортиқ қайрағоч, эльдор қарағайи, шумтол, япон сафораси, ўрик, бодом ва бошқа турдаги дарахтлар ўтқазилган. Ушбу дарахтларни вилоят иқлимига мос ҳолда танлаб экилиши, суғориш тизимининг яратилиши ва агротехник тадбирларнинг ўз вақтида олиб борилиши аниқ чора-тадбирлар асосида йўлга қўйилган.

Тадбир давомида дарахт кўчатларини қай тарзда парваришлаш усуллари, кўчат экиш жараёнлари қандай тартибда ўтказилиши, Қашқадарё вилояти ҳудудига ҳамда иқлимига мос ҳолда кўчатларини экиш лозимлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати

Полезные ресурсы