16 сентябрь - Халқаро Озон қатламини муҳофаза қилиш куни муносабати билан тадбир ўтказилди.
15.
09. 2022
20:28
2530
Духовность и просвещение

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни вилоят Экология бошқармаси ходимлари ҳамда Навоий шаҳридаги 3-умумтаълим мактабининг  ўқувчилари иштирокида 16 сентябрь - Халқаро Озон қатламини муҳофаза қилиш куни муносабати билан тадбир ўтказилди.


Тадбир “очиқ дарс” кўринишида ташкил этилиб мактаб ўқувчиларига она заминимизни асраб авайлаш, экологик маданиятни ҳамда атроф-муҳит муҳофазасига бефарқ бўлмаслиги тўғрисида тушунчалар берилди.

 Шунингдек болажаонлар иштирокида саҳна кўринишлар намойиш этилди.
Тадбир сўнгида мактаб ўқувчиларига вилоят Экология бошқармасининг табиатни асрашни тарғиб қилувчи    буклет   ва совғаларни топширилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Полезные ресурсы