Давлат экология қўмитасида 1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
30.
09. 2022
17:17
2638
Духовность и просвещение

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов барчани ушбу умумхалқ байрами билан муборакбод этиб, халқимиз азалдан устозларни эъзозлаб, улуғлаб келгани, бу эзгу анъана бугунги кунда ҳам давом этаётганини таъкидлади. Қўмита тизимида ҳам “устоз-шогирд” тамойили асосида ишлар мунтазам йўлга қўйилгани ва бу ўзининг ижобий самарасини бераётганини эътироф этди.

Тадбир давомида Қўмита тизимида самарали фаолият олиб бориб, кўп йиллик тажрибаси билан ёш ходимларга устозлик қилаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига эсдалик совғалари топширилди.

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати

Полезные ресурсы