9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни 
09.
12. 2022
15:11
1989
Духовность и просвещение

Ушбу сана муносабати билан Сирдарё вилояти  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида   "Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида семинар бўлиб ўтди. 

Семинарда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросидан келиб чиқиб, мамлакатимизда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Таъкидлаганидек, жамият ривожига ва мамлакат тараққиётига жиддий тўсиқ бўлган ва соҳалар юксалишига таҳдид туғдирадиган иллат - бу коррупциядир. 

Тадбирда Давлат экология қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплеанс назорат бўлими томонидан амалга оширилаётган бўйича ҳам маълумот берилди.

Тадбирда иштирокчилар  ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Сирдарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Полезные ресурсы