Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов БМТнинг Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияси 15-томонлар конференцияси (CBD COP-15)нинг юқори даражадаги сегментида маъруза билан иштирок этди.
18.
12. 2022
00:16
2195
Новости

Қўмита раиси ўз нутқида Ўзбекистон томонидан иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, атроф-муҳит ва биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш масалаларида кўрилаётган амалий чора-тадбирларга конференция иштирокчилари эътиборини қаратиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан  БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларида илгари сурилган Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этишга қаратилган ташаббуслар халқаро даражада кенг қўллаб-қувватланилаётгани муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади. 

БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюцияси қабул қилингани, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Траст фонди тузилгани ҳамда Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари самара бераётганини қайд этди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп кўчат ўтқазиш орқали  5 йилда 1 миллиард туп кўчат экиш ҳамда 2030 йилга келиб мамлакатимизда яшил майдонлар ҳудудини 30 фоизга етказиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепцияси,  2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси каби экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда муҳим ўрин тутаётган ҳужжатлар ҳақида маълумот берди.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг кенгайтирилиши, мамлакатимизнинг ўзига хос ноёб экотизимлари ва ландшафтлари жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши, халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ерлар рўйхати (Рамсар конвенцияси) ва ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғи каби нуфузли халқаро рўйхатларга киритилиши борасида эришилган ютуқларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов делегация раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакилларини 2023 йил 23-28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТ Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенциясининг 14-томонлар конференциясида (CMS COP-14) иштирок этиш учун Ўзбекистонга таклиф қилди. 

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Полезные ресурсы