ECOFUND электрон дастури амалиётга жорий этилди
25.
12. 2020
16:26
9626
Тендер

«Экофонд» электрон дастурнинг амалиётга жорий этилиши тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари бўйича ҳисоботларни тўғридан-тўғри иш жойидан электрон шаклда жўнатиш, ҳисоботлар архивини электрон шакллантириш ҳамда тўлов бўйича барча маълумотлар ва янгиликларга ўз вақтида эга бўлиш каби қулайликлар яратилди.

Мазкур қулайликларнинг яратилиши тадбиркорлар учун компенсация тўловлари бўйича ҳисоботларни топшириш билан боғлиқ ортиқча вақт ва молиявий сарф-харажатларни қисқартиришга имконият яратди.

Шу билан бирга «Экофонд» электрон дастурининг амалиётга жорий этилиши, компенсация тўловлари ҳисобини юритишда инсон омилининг аралашувини чеклаш эвазига мазкур йўналишда қонунийликни ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар