Ўзбекистонда 1 августгача иш қоғозлари лотин ёзувидаги ўзбек алифбосига ўтказилади
02.
07. 2021
19:36
3841
Ma’naviyat va ma’rifat

1 августга қадар Ўзбекистондаги барча жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, шунингдек, иш қоғозлари ва турли бланклар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади. Вазирлар Маҳкамаси томонидан идоралар ва ташкилотларга тегишли топшириқ йўлланган.

Вазирлар Маҳкамасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич ўтишни тўлиқ таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги 61-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига барча тизим ва соҳаларда муносиб тайёргарлик кўришни назарда тутиб, жорий йилнинг 1 августига қадар Ўзбекистондаги барча жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар, шунингдек, иш қоғозлари ва турли бланклар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланиши бўйича вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига топшириқ берилган.

Маълумот учун, ВМнинг 2021 йил 10 февралдаги қарори билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланганди.

Батафсил маълумот – https://kun.uz/07115543

Манба: KUN.UZ

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар