Эълон! Давлат экология қўмитаси таклифларни қабул қилади
30.
08. 2021
20:25
4191
Тендер

Ҳурматли ОАВ ва жамоат ташкилотлар вакиллари, фуқаролар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишда экология, хусусан, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича қатор вазифалар, хусусан:

– ҳар бир ҳудудда “яшил майдонлар” ва жамоат паркларини ташкил этиш;

– ҳудудларнинг ўзига хос иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда дарахт кўчатларини экиш вазифалари қўйилди.

Ҳозирги кунда Давлат экология қўмитасида ташкил этилган ишчи гуруҳ мазкур вазифалар юзасидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрламоқда.

Ҳурматли ОАВ ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фуқаролар, агар Сизнинг юқорида баён этилган вазифалар, шунингдек, экология соҳасидаги муаммо ва камчиликлар, соҳа тизимини ривожлантириш юзасидан таклифларингиз бўлса, уларни жорий йил 6 сентябрга қадар Давлат экология қўмитасининг қуйидаги TELEGRAM-бот каналига юборишингиз мумкин – https://t.me/eco_2021_bot

Тел.: 71 207 07 70 (ички 1001#, 5555#).

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар