Тошкент шаҳри. Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
27.
09. 2021
14:50
3881
Янгиликлар

Жорий йилнинг 27 сентябр куни Халқаро туризм куни доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ўртасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Меморандум туризм ва экологияни барқарор ривожлантириш, атроф-муҳит ва сайёҳлик ресурсларини муҳофаза қилиш, экотуризм ва агротуризм соҳасида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларни қўллаб-қувватлаш, қўшма тадбирлар (конференциялар, форумлар, маҳорат дарслари ва бошқалар.) ва ўқув адабиётларини тайёрлаш, ўзаро қизиқтирувчи консалтинг хизматларини кўрсатишга қаратилган. Шунингдек, ҳамкорлик доирасида халқаро донор ташкилотларга қўшма лойиҳаларни тақдим этиш режалаштирилган.

Ушбу Меморандумнинг имзоланиши экотуризм ва агротуризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга янги туртки беради.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар