Қуйи-Амударё давлат биосфера резервати халқаро илмий мутахассислар нигоҳида
28.
09. 2021
10:11
3649
Тадбирлар

Давлат экология қўмитаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармасида «FALCON HUNTING SOLUTIONS» кўмагида Европа илмий жамоатчилиги вакили, биологик фанлар доктори Марк Колин билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувнинг мақсади туёқли жониворлар сонини назорат қилиш масалаларида халқаро тажрибани ўрганиш, мамлакатимиздаги Бухоро буғиси бўйича тавсияларни олиш ҳисобланади.

Француз олими ташриф доирасида Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, «FALCON HUNTING SOLUTIONS» вакилларидан иборат гуруҳ таркибида Қуйи-Амударё давлат биосфера резерватида бўлиб, ҳудуд биохилма-хиллиги, у ердаги Бухоро буғиси сони бўйича олиб борилган тадқиқотлар билан танишди.

Учрашув давомида Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси мутахассислари Бухоро буғисини Бадай-Тўқай ҳудудидан Назархон биорезервати ва Хоразм миллий табиат боғи ҳудудига кўчириш режасига оид чора-тадбирлар билан таништирдилар.

Олим иш фаолиятда жониворларни сунъий танлаб олиш йўли билан улар сонини назорат қилиш билан боғлиқ илмий ёндошувдан фойдаланиш, шунингдек, табиий шароитда ўлган жониворлар устида қўшимча равишда тадқиқотлар ўтказишни тавсия қилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар