21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни
22.
10. 2021
19:09
3678
Ma’naviyat va ma’rifat

Тил буюк неъматдир, ҳар бир миллат ўз тилини эъзозласа, қадрласа, тараққиёти учун жон куйдирса, у тил гўзал, бетакрор ва буюк бўлиб қолаверади! Ҳар бир халқ азиз ва муқаддас бўлган ўз тилини асраш, ривожлантириш, жозибасини тўла намоён этиш учун ҳаракат қилади, чунки унда халқ тарихи, миллий қадриятлари, маданияти ифодаланади. 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига Давлат тили мақомининг берилиши халқимиз ҳаётида шубҳасиз буюк тарихий воқеа ва Ўзбекистоннинг мустақиллик сари қўйган илк тамал тоши бўлди.

Ушбу сана муносабати билан Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш боршқармасида «Тил буюк неъматдир» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Хоразм вилояти

Хоразм вилояти


Ҳар қандай миллатнинг маънавий-маърифий камолот даражаси унинг тили, сўзи ва ёзувига қараб баҳоланади. Бу учта тушунча бир бутун бўлиб туташади ва ўзаро бирикиб кетган тоғ чўққисига ўхшайди. Шу маьнода тилни - халқнинг номуси, сўзни-руҳий, маънавий камолот, ёзувни-шарафли қомус, дейиш мумкин.

Миллатнинг фахри ва ғурури саналган тилимизни асраш ва унинг барҳаётлигини таъминлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз бўлиши даркор. Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ҳам тил меъёрларига риоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Яқинда бошқармада Ўзбек тили байрамига бағишлаб маънавий тадбир ўтказилди. Тадбирга Жиззах вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси шоира ва ёзувчи Меҳрибон Абдураҳмонова иштирок этди ва тилимизнинг бойлиги, уни асраш, келажак авлод етказиш ва барҳаётлигини таъминлаш ҳамда ўзининг ижод намуналаридан ўқиб берди.

Жиззах вилоят

Жиззах вилоят

Жиззах вилоят

Жиззах вилоят

Жиззах вилоят

 


Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Андижон вилояти

Андижон вилояти

Андижон вилояти


Навоий вилояти Кармана тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 21 октябрь -Ўзбек тили байрами куни муносабати билан «ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ» мавзусида тайёрланган #onatilimfaxrim челенжи.


Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида ҳам 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Бухоро вилояти

Бухоро вилояти

Бухоро вилояти


Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошармаси «Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!»

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти

 


Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК ҳамкорлигида бошқарма тасарруфидаги ташкилотлар ходимлари иштирокида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Наманган вилояти

Наманган вилояти

Наманган вилояти

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар