#yashilmakon – Тошкент шаҳри. Яшил ташаббус
16.
11. 2021
17:12
3326
Ma’naviyat va ma’rifat

Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни кўкаламзорлаштириш нафақат аҳоли саломатлиги, балки соғлом атроф-муҳит ҳолатининг муҳим гаровидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан айни кунларда республикамиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун 16 ноябрь куни «Пахтакор» марказий стадиони ҳудудида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ташаббуси билан ҳамда Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси кўмагида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва «Save Aral» лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси ташкил этилди.

Тадбирда Федерация мураббийлар гуруҳи, спорт усталари фаол иштирок этди. Акцияда чинор, қайрағоч, арғувон каби дарахтлар кўчатлари экилди.

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

Давлат Экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар