«Заминдан олис кетма» театрлаштирилган драмаси (видео)
18.
11. 2021
10:38
3299
Ma’naviyat va ma’rifat

Бугунги кунда экология ва атроф-муҳит масалалари энг долзарб муаммолардан биридир.

Қўчқор Норқобилнинг «Заминдан олис кетма» номли драмаси бугунги куннинг энг муҳим муаммоларидан бири экология, табиатни асраш мавзусига бағишланган.

Асарда агар инсоният табиатга нисбатан шундай муносабатда бўлаверса дунё экологик хавф гирдобида қолишига эътибор қаратилган. Мазкур пьесада ҳалоллик ва нопоклик, эзгулик ва ёвузликнинг кураши инсонлар ўртасидаги муносабат, чуқур драматик таҳлиллар орқали берилган. Драмада ўз юртини севган, Ватан табиати ва борлиқни ҳаётнинг бир бўлаги деб билган ёш журналистнинг турли хил кучлар билан тўқнашуви жонли воқеалар орқали ифода этилган. Бир сўз билан айтганда, мазкур пьесада бугунги замон қаҳрамонининг қиёфаси тўлақонли акс этган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар