Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув
27.
11. 2021
18:29
4136
Тадбирлар

Куни кеча Давлат экология қўмитаси вакилларининг Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Aбдужаббор Раҳмонзода билан учрашуви ташкил этилди. Учрашувни Қўмита раисининг ўринбосари Ж. Казбеков олиб борди.

Учрашув давомида томонлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг ижобий динамикага эга эканлигини таъкидладилар. Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси делегациясининг Ўзбекистонга 2021 йил 11-18 октябрь кунлари ташрифи натижалари юқори баҳоланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар