Эълон! Очиқ эшиклар куни
29.
11. 2021
15:17
3028
Янгиликлар

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари!

Азиз юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан «Очиқ эшиклар куни» ўтказилмоқда.

Агар сиз экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишни хоҳласангиз, шунингдек, тизимда мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича ўз мулоҳазаларингизни баён этишни истасангиз 2021 йил 1 декабрь куни соат 14-00 да қўмитамизга таклиф этамиз.

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7А-уй (мўлжал: «Новза» масжиди).

«Очиқ эшиклар куни»га марҳамат!

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар