Диққат эълон! Тендер
01.
12. 2021
19:54
3474
Тендер

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сонли Фармони 2-иловаси 25-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарори 2-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 3 июндаги 343-сон қарори 2-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан «Атроф муҳитга таъсир ҳавфи юқори бўлган «Янги Ангрен ИЭС» АЖ ва «Олмалиқ Тоғ-Металлургия Комбинати» АЖ мис эритиш заводининг ифлослантирувчи манбаларига намуна олиш ва таҳлил қилиш бўйича биттадан автоматик станциясини ўрнатиш» масаласи юзасидан тендер эълон қилади.

Шу сабабли, ифлослантирувчи манбалардан намуналар олиш ва таҳлил қилиш бўйича автомат станцияни етказиб бериш ва уни ўрнатиш юзасидан тегишли тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини тақдим этишлари сўралади. Тўловлар шартномага мувофиқ кафолатланади.

Мурожат учун телефонлар: 
моб. тел.: (+998) 93 580-48-82 – У. Собиров
Эл.почта: u.sobirov@uznature.uz
Веб саҳифа: http://eco.gov.uz/

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар