Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув
08.
01. 2022
10:48
4526
Xalqaro hamkorlik

Куни кеча Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадовнинг Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбаев билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашув давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг бир қатор йўналишлари, жумладан биохилма-хиллик, «яшил» иқтисодиёт, шаҳарларда яшил ҳудудларни яратиш, атмосфера ва сув сифатини назорат қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, соҳа мутахассисларини салоҳиятини ошириш, Орол денгизи инқирозининг салбий оқибатларини камайтириш соҳаларида Франция томони билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларни муҳокама қилинди.

Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломуродов бу борадаги устувор йўналишларни ва вазифаларни таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида, С. Рустамбаев томонидан Франциянинг тегишли марказлар ва ташкилотларнинг Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг барча йўналишларида лойиҳа ва дастурлар амалга ошириш бўйича қизиқиши катта эканлиги ва бу борада Элчихона томонидан зарур кўмак берилшини таъкидлаб ўтди.

Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Франциянинг илмий-тадқиқот марказлари ва илмий доиралари билан ҳамкорлигини ўрнатиш ҳамда Франциянинг ёш илмий тадқиқотчиларини жалб қилган ҳолда дала тадқиқотлари ва қўшма илмий ишлар ташкил этиш бўйича ҳамкорликда чора-тадбирлар олиб боришга келишилди.

Davlat ekologiya qo‘mitasi

Давлат экология қўмитаси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар