Совутиш бўйича миллий ҳаракатлар режасининг муҳокамаси
07.
07. 2022
17:31
3085
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) ҳамкорлигида “Европа ва МДҲ минтақасида иқлим молиялаштиришидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш” минтақавий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон учун Совутиш бўйича миллий ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилмоқда. Шу муносабат билан бугун Қўмитада мазкур режани ишлаб чиқиш муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда таъкидланишича, Совутиш бўйича миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш қуйидаги мақсадларни кўзда тутади:

-совитишга бўлган талабнинг барча шаклларида иссиқхона газлари эмиссиясини ва озон қатламини емирувчи моддалардан фойдаланишни камайтириш;
- энергия истеъмолига бўлган талабни камайтириш салоҳиятини ўрганиш;
- энергия самардорлигини ошириш чораларини кўриш;
- юқори иситиш салоҳиятли совутувчи моддаларидан паст салоҳиятли совутувчи моддаларга ўтиш;
- юқорида кўрсатилган саъй-ҳаракатларни миллий совутиш режасига интеграциялашган ҳолда амалга ошириш.

Йиғилишда иштирокчилар кун тартибидаги масала юзасидан ўзаро фикр алмашиб, галдаги амалга ошириладиган ишларни муҳокама қилдилар.

Маълумот учун: Ҳозирга қадар Европа ва МДҲ минтақасидаги ҳеч бир давлат Совутиш бўйича миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқмаган. Ушбу минтақадаги мамлакатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида БМТТД Россия траст жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган “Европа ва МДҲ минтақасида иқлим молиялаштиришидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш” минтақавий лойиҳасини амалга оширмоқда ва унинг доирасида Ўзбекистон учун қўшимча ҳисоботлар ва таҳлилларни ўзида мужассам этадиган Совутиш бўйича миллий ҳаракатлар режаси ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Фойдали манбалар