Бугун Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё бўлими Шаҳарсозлик ва сув департаментининг катта мутахассиси Руою Ху бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди.
03.
08. 2022
20:07
2692
Янгиликлар

Учрашувда Осиё тараққиёт банки иштирокида умумий қиймати 112,0 млн. долларлик “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, учрашув давомида халқаро ҳамкорликни кучайтириш, амалга оширилаётган ва келгусидаги истиқболли лойиҳалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Фойдали манбалар