ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
15.
08. 2022
09:52
2432
Янгиликлар

2022 йил 15 август куни соат 11-00 да Давлат экология қўмитаси томонидан тадбиркорлар учун очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Ушбу очиқ мулоқот Тадбиркорлар куни муносабати билан ўтказилиб, бир вақтнинг ўзида Қўмита марказий аппарати ва барча ҳудудий бошқармаларда “on-line” форматда ўтади. 

Ҳурматли тадбиркорлар!

Агар сизларда ўз фаолиятингиз йўналишида таклиф ва мулоҳазалар бўлса, ушбу очиқ мулоқотда иштирок этишингиз ҳамда Давлат экология қўмитаси раҳбарияти ва маъсуллардан ўзларингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Давлат экология қўмитаси ва ҳудудий бошқармаларнинг манзиллари Қўмитанинг eco.gov.uz расмий веб-сайтида келтирилган. 

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар