Табиат ресурслари вазирлигига  матбуот котиби тайинланди
05.
04. 2023
12:15
5711
Янгиликлар

Табиат ресурслари вазирлигига  матбуот котиби тайинланди

Табиат ресурслари вазирлиги Матбуот котиби – Вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Рахманбаева Лола Самигджановна тайинланди.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Қайд этиш лозимки, Лола Рахманбаева 2019 йилдан шу кунга қадар Туризм ва маданий мерос вазирлигида худди шу лавозимда ишлаган. 

2016-2019 йилларда эса Ўзбекистоннинг етакчи янгиликлар нашри ҳисобланган Кун.уз сайтида фаолият юритган.

Лола Рахманбаева 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент Давлат Шарқшунослик университети магистратурасини тамомлаган.

Фойдали манбалар