Навоий вилояти. Саноат корхонаси табиатга катта зарар келтирди.
08.
10. 2021
18:14
429
Эконадзор

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, наботат ва ҳайвонот оламини ҳимоя қилиш фақат экологларнинг иши, деган қарашни йўқотмас эканмиз, кўра-била туриб табиатга зиён етказиш давом этаверади. «Навоийазот» АЖ томонидан қилинган ноинсофлик ҳаракатини бошқача таърифлаб бўлмайди. Табиатга шафқатсизлик ҳам шунчалик бўладими? Наҳот бу корхона мутасаддиларида келажак олдида масъулият деган тушунча бўлмаса? Бўлганда эди «Навоийазот» АЖга қарашли (1-ташлама) 267-қудуқдан дарёга ҳаёт учун хавфли моддалар чиқарилмасди.

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмининг 5 та нуқтасидан таҳлил намуналари олинганда азот аммоний 21 маротаба, азот нитрат 2,6 маротаба, азот нитрит 60 маротаба, хлоридлар 1,3 маротаба, мис ионлари 2,1 маротаба белгиланган меъёрлардан юқорилиги ҳамда дарёда ёппасига заҳарланиш юзага келганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки ўрганиш-суриштурув ишлари давом этмоқда. Унинг якуни бўйича қўшимча маълумот берилади ва бу маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади. Чунки табиатга бундай муносабатни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Полезные ресурсы